сурия
-
Сурия мудофаа вазири Абу Касра Сурия ҳукумати ва SDG (Сурия Демократик Кучлари) ўртасида кенг қамровли оташкесимга келишилганини маълум қилди.
-
PKK (Курдистон ишчилар партияси) террор ташкилоти Сурияда янги провокация уюштирди. Ташкилот жангарилари Ҳалабда тинч аҳоли ва Сурия армиясини нишонга олган.
-
Ҳалабнинг шарқий қисмида Сурия армияси бўлинмалари билан курдлар коалицияси – «Сурия демократик кучлари» (СДК) жангарилари ўртасида қонли тўқнашувлар давом этмоқда. Курд томони мамлакатнинг шимолий-шарқида мустақил бошқарув тизимига эга ҳудуд ташкил этилишини истамоқда.
-
Сурия-америкалик раввин Генри Хамра Дамашқ округидан Халқ мажлисига ўз номзодини қўйди. Шу тариқа, у 1967 йилдан буён Сурияда парламент сайловида қатнашган биринчи яҳудий номзодга айланди. Агар сайланса Хамра ўтган асрнинг 40-йилларидан бери парламентдаги илк яҳудий депутат бўлади.
-
БМТнинг Қочқинлар бўйича агентлигининг маълум қилишича, Башар Асад режими ағдарилганидан кейин хориждан бир миллион суриялик қочқин ўз ватанига қайтган. Шунга қарамай, қайтиб келаётганлар «катта қийинчиликлар»га дуч келмоқда, дейилади хабарда. Чунки уларнинг бир пайтлари ташлаб кетган уй-жойлари хароб аҳволда, коммунал хизматлар тизими йўқ, иш ўринлари мавжуд эмас, хавфсизлик вазияти эса беқарорлигича қолмоқда.
-
Сурия президенти Аҳмад аш-Шаръ Европа Кенгаши президенти Антониу Кошта ва Европа Комиссияси раиси Урсула фон дер Ляйен билан музокаралар ўтказди. Бу ҳақдаги баёнотда ЕИ расмийлари учрашувни ижобий баҳолаб, асосий эътибор Суриянинг ўтиш давридаги муаммоларига қаратилганини билдирган.
-
Босқинчи исроил матбуоти Сурия президенти Аҳмад аш-Шаръни ҲАМАС ва исломий жиҳодга Шом диёрида ўзини қайта тиклашга яширинча рухсат берганликда айблади. исроил разведкаси билан алоқаси борлиги айтилаётган Нетзив веб-сайтига кўра, Дамашқ фаластинлик гуруҳларга Сурия ҳудудида ўз инфратузилмасини қайта қуришга рухсат берган.
-
Франция суди Сурия собиқ президенти Башар Асад ва унинг атрофидаги собиқ олти нафар юқори мартабали шахсни ҳибсга олиш учун халқаро ордер берди. Бу 2012 йил февралида Ҳумус шаҳри бомбардимон қилиниши бўйича олиб борилаётган тергов билан боғлиқ. Мазкур ҳужумда 56 ёшли америкалик журналист Мери Колвин (The Sunday Times) ва 28 ёшли француз фотографи Реми Ошлик ҳалок бўлган.
-
Президент Аҳмад аш-Шаръ Суриянинг "Иброҳим келишувлари"га қўшилишини рад этди ва исроилнинг ҳанузгача Жўлон тепаликларида босқинчилик сиёсатини давом эттираётганини эслатди.
-
Яман Ҳусийлари Париждаги Сурия-исроил расмийлари учрашувини қоралаб, уни сионистлар билан муносабатларни яхшилашга уриниш ҳамда очиқ душманга қарши уруш қурбонларига нисбатан хиёнат деб атади. "Биз Сурия ҳукуматининг Парижда сионистик душман билан тўғридан-тўғри учрашувини кескин қоралаймиз. Ғазони эгаллаш бўйича янги ҳаракатни бошлаган, минглаб мусулмонларни ўлдираётган, Ал-Ақсо масжидини таҳқирлашда давом этаётган "сионист мавжудот"га қўл чўзиш мумкин эмас", дейилади бу ҳақдаги баёнотда.





















