Таълим
-
Янги ўқув йилидан бошлаб рус мактабларида таълим жараёнида сезиларли ўзгаришлар амалга оширилади. Асосий янгилик – айрим фанлар ҳисобидан тарихий билимлар ва маънавий-ватанпарварлик ғояларига асосланган дарсларни кучайтиришдир. Бунинг учун жорий йилнинг 1 сентябридан инглиз тили дарслари ҳафтасига уч соатдан икки соатгача қисқартирилади.
-
Сўнгги йилларда жаҳон миқёсида ёшлар орасида руҳий бўшлиқ, умидсизлик, ўз жонига қасд қилиш, маънавий инқироз ҳолатлари кескин ортиб бормоқда. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (WHO) маълумотига кўра, ҳар йили 700.000 дан ортиқ инсон ўз жонига қасд қилади. Бу ҳар 40 сонияда бир инсон демакдир. Ўз жонига қасд қилиш 15-29 ёшлилар орасида иккинчи ўринда туради. Илмий тадқиқотлар кўрсатадики, бундай оғир ҳолатларнинг 70% дан ортиғи болаликда тўғри тарбия берилмагани, оилада меҳр ва эътибор етишмаслигидан келиб чиқади.
-
Хитойнинг Шенси провинцияси ҳукумати томонидан Ўзбекистон ёшлари учун 1,8 миллион АҚШ доллари миқдорида таълим гранти ажратилди. “Шенси провинцияси ҳукумати томонидан Тошкент давлат транспорт университетига ажратилган грантлар орқали ўзбекистонлик ёшлар Чанган университетида таҳсил олиш имкониятига эга бўлишди”, дейилади хабарда.
-
Сентябрь ойи яқинлашгани сари мамлакатимизнинг қўштирноқ ичидаги "илғор" қатламида, таълим даражамизнинг бугунги кун талабларига қай даражада жавоб бериши қолиб, мактаб формаси масаласи кўтарилади.
-
"Миллий тикланиш" партияси раҳбари Алишер Қодиров рус миллатига мансуб Ўзбекистон фуқаросининг саволларига жавоб берар экан, русофоб эмаслигини таъкидлади, бироқ советофоблигини тан олди. У Россия билан муносабатлар, мактабларда рус тилини ўрганиш масаларига ҳам тўхталди.
- 01
















