талабалар
-
Фақат бундан кейин АҚШда ўқишни хоҳлаганлардан ўзлари фойдаланадиган ижтимоий тармоқларни кузатишга розилик талаб қилинади. АҚШ талабгорларнинг ижтимоий тармоқлардаги фаолиятини текшириб, уларда Америка Қўшма Штатларига, унинг ҳукумат тизими, маданияти, миллий қадриятлари ёки институтларига нисбатан тажовузкор муносабат мавжуд ёки йўқлигини аниқлайди.
-
Улар пойтахтнинг Юнусобод тумани ҳудудида электр токнинг таянч устунларига “Россиядаги иш. Ҳафтасига 1000 доллар. Бизга Теlegram'дан ёз” кўринишидаги QR кодли ёзувларни ёпиштириб чиққан.
-
АҚШ ҳукумати Ғазони қўллаб-қувватлагани учун яна беш нафар талабанинг визасини бекор қилган. Гарвард университети маъмурияти битирувчи талабаларнинг визаси бекор қилиниши сабаблари ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга эмаслигини билдирган.
-
Талаба қизлардан 54 нафари Қуръонни ёд олган бўлса, 86 нафари Олий исломшунослик бўлимининг таржима ва тафсир йўналишини битирган, қолганлари эса Қуръон ва қироат йўналишини тамомлаган.
-
Бангладешда профессор-ўқитувчилар ва телевидение ходимлари мустақиллик курашчилари яқинларига давлат хизматига квоталар ажратишга қарши норозилик намойишига чиққани учун ҳибсга олинган талабалар озод қилинишини сўраб намойишга чиқишди. Ўтган ой юзлаб қурбон бериган норозилик намойишларида камида 11 минг киши ҳибсга олинган.
-
Брюссел эркин университети илмий кенгаши 7 майдан буён давом этиб келаётган талабалар норозилиги ортидан Исроил университетлари билан тузилган барча шартнома ва лойиҳаларни тўхтатишга қарор қилди. Исроил Халқаро суднинг Рафаҳга қилинган ҳужумларни зудлик билан тўхтатиш, гуманитар ёрдамларнинг киришига тўсиқ бўлмаслик қарорларига амал қилса, муносабатлар қайта тикланиши мумкин.
-
Полиция Ғазодаги фаластинликлар билан бирдамлик намойишини тарқатиб юборганидан сўнг Оксфорд университетида ўндан ортиқ талаба ҳибсга олинди.
-
Элчихона вакили Мелис Молдалиевга Қирғизистонда таҳсил олаётган покистонлик талабалар билан боғлиқ ҳодисалар ҳақидаги хабарлардан Покистон ҳукуматининг чуқур хавотири билдирилди. Шунингдек, Покистон Ташқи ишлар вазирлиги Қирғизистонда истиқомат қилаётган покистонлик талабалар ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш учун барча чораларни кўришга чақирди.
-
13 май куни Бишкекдаги ётоқхоналардан бирида қирғизистонликлар ва хорижликлар ўртасида муштлашув содир бўлди. 18 майга ўтар кечаси эса мазкур муштлашув ортидан 1 мингга яқин одам иштирокида норозилик намойиши ташкиллаштирилди. Тўқнашувларда 29 киши жароҳатланди. Покистон бош вазири Қирғизистондаги покистонлик талабаларда хавотирда эканини маълум қилди.
-
Гарвард маъмурияти ҳайдалган талабаларни қайтаришни маъқуллади ва Исроилга сармоя киритиш масаласини муҳокама қилишга рози бўлди, дея таъкидлади талабалар. Шунингдек, Фаластин тарафдори бўлган норозилик намойишлари Гарвард университетида ўқишни тўхтатишга олиб келган ва 60 дан ортиқ талаба интизомий жазога тортилган.
- 01
- 02





















