тинчлик бўйича музокаралар
-
Исроил қамалдаги Ғазо секторида икки кунлик ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги Миср таклифини қабул қилишдан бош тортди. Ушбу ташаббусни ҳукуматдаги кўплаб вазирлар қўллаб-қувватлаган бўлса-да, бош вазир Бенямин Нетаняху қарши чиқди. У музокаралар Ғазога ҳужумлар билан бирга давом этишини талаб қилмоқда.
-
Швейцариядаги номаълум жойда ёпиқ эшиклар ортида АҚШ шафелигида Судан ҳукуматининг иштирокисиз ушбу мамлакатда тинчлик ўрнатиш бўйича 10 кунлик музокаралар бошланди. Музокараларда Саудия Арабистони, АҚШ, Швейцария, БАА, Миср, Африка Иттифоқи ва БМТ вакиллари қатнашмоқда.
-
Қатарда Исроил ва Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати делегациялари ўртасида асирларни алмашиш бўйича келишувга эришишга қаратилган музокаралар расман бошланди. Музокаралар тахминан икки ҳафта давом этиши мумкин. Таъкидланишича, ҲАМАС томонидан қарор Қатардаги вакиллар эмас, балки Ғазода турган ҳаракат етакчиси Яҳё Синвар томонидан қабул қилинади.
- 01














