“Толибон” ҳукумати Россиянинг бир қанча ҳудудлари, жумладан, Татаристон ва Чеченистон афғонистонлик меҳнат муҳожирларини қабул қилишга тайёрлигини билдирди. Афғон меҳнат муҳожирларини асосан қишлоқ хўжалиги ишларига жалб қилиш режалаштирилмоқда.
Толибон ташқи ишлар вазирлиги Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаевнинг тегишли баёнотини олқишлаб, Остонанинг бу қадами Афғонистондаги вазиятни тушунишда муваффақиятга эришганини ва икки томонлама муносабатлар, хусусан, иқтисодий ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш йўлидаги тўсиқлари бартараф этилганини таъкидлади.
Россия Ташқи ишлар вазирлиги ва Адлия вазирлиги президент Владимир Путинга «Толибон» ҳаракати тақиқланган ташкилотлар рўйхатидан чиқарилиши мумкинлиги ҳақида маълум қилди. ТИВнинг фикрича, афғон толиблари ҳозирда Россиянинг душмани эмас.
“Толибон” делегацияси Қозондаги “Россия – ислом олами: KazanForum” халқаро иқтисодий форумида иштирок этиш учун Москвадан Татаристонга парвоз қилиш керак эди. Бироқ эрталаб уюштирилган дрон ҳужуми туфайли делегация ташрифи кечикди.
Толибон раҳбарияти Гамбия пойтахти Банжул шаҳрида бўлиб ўтган Ислом ҳамкорлик ташкилотининг (ИҲТ) 15-саммитида иштирок этди. ИҲТ Толибон маъмуриятига саммитда қатнашиш учун расмий таклиф юборди.
“Толибон” Афғонистонга қўшни 3 давлатни ИШИДга ёрдам беришда айблаб, бири ИШИДни жангарилар билан таъминлаётган бўлса, иккинчиси уларни тайёргарликдан ўтказаётгани, учинчиси эса молиялаштираётганини маълум қилди. Ушбу давлатлар номи очиқ айтилмаган бўлса ҳам, гап Тожикистон, Покистон ва Эрон ҳақидаги кетаётгани айтилмоқда.
“Толибон” 4-5 май кунлари Гамбия пойтахти Банжулда бўлиб ўтадиган Ислом ҳамкорлик ташкилоти давлат ва ҳукумат раҳбарларининг 15-саммитида иштирок этиш истагини билдирди. Афғонистон Муваффақ ҳукумати раҳбари ўринбосари Абдул Салом Ҳанафий Кобулда ИҲТ махсус вакили билан учрашувда ислом оламида азоб-уқубатлар кенг тарқалгани, мусулмон давлатлари муаммоларни ҳал қилиш учун ҳамкорлик қилиши кераклигини айтди.
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов вазир этиб тайинланганидан буён илк бор Афғонистонга ташриф буюриб, “Толибон” ҳаракатининг бир қанча юқори мартабали амалдорлари билан музокаралар ўтказди. Томонлар ҳамкорликнинг кенг кўламли масалалари, жумладан, иқтисодий алоқаларни фаоллаштириш масалаларини кўриб чиқди.
Хитой Толибон билан алоқаларни мустаҳкамламоқда, Си Цзинmпин 30 январь куни Толибон томонидан тайинланган элчи – Билол Каримийдан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олди. Ундан аввалроқ эса Хитой Афғонистонга Толибон ҳокимият тепасига келганидан кейин расман янги элчи тайинлаган биринчи давлат бўлганди.
Минтақада тўсатдан пайдо бўлган бозорни Ўзбекистон биринчилар бўлиб тўғри баҳолади ва бу имкониятни қўлдан чиқармади.