тошкент шаҳри
- 01
Ижтимоий тармоқларда 19 ёшли йигит онлайн қиморда катта миқдорда пул ютқазиб, ўзини дарахтга осиб ўлдиргани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Бош прокуратурага кўра, жорий йилнинг 31 май куни Яшнобод тумани Истиқлол кўчасидаги дарахтдан 2006 йилда туғилган, Сирдарё вилоятининг Оқолтин туманида яшовчи Ф.Ў. исмли йигитнинг арқонга осилган жасади топилган. Айни пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани айтилмоқда.