Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Тожикистон фуқаролари учун визасиз тартибни бекор қилиш тўғрисидаги фармонни имзолади.
“Крокус” воқеаларидан сўнг Россияда исломофобия ва тожикларга қарши нафрат ҳодисалари ортиши ортидан тожикистонликлар оммавий равишда Россияга сафарларини бекор қилмоқда. Россия авиакомпаниялари йўловчилар оқими кескин камайгани сабабли Тожикистондан РФга парвозлар сонини қисқартирмоқда.
Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси “Крокус Сити Холл”да теракт содир этганлар билан алоқадорликда гумонланаётган 9 кишини қўлга олди. Уларни қўлга олишда Душанбеда жойлашган Россия хавфсизлик кучлари иштирок этган. Россияда эса терактда алоқадорликда гумонланаётган яна бир тожикистонликка нисбатан иш очилди.
Россия президентига Крокус Сити Холлдаги терактда иштирок этганликда гумонланиб 11 киши, жумладан тўрт террорист қўлга олингани ҳақида маълумот берилди. Ижтимоий тармоқларда террорчиларнинг Тожикистон фуқаролари экани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Ўз навбатида, Тожикистон ТИВ ушбу хабарларни “фейк” деб атади. Теракт қурбонлари сони 93 нафарга етди.
Тожикистон ва Қирғизистон ўртасидаги баҳсли чегаранинг яна 1,1 километрини келишиб олди. Айни пайтда икки давлат ўртасидаги умумий 972 километрлик чегаранинг 889,45 километри ёки қарийб 90 фоизи аниқ белгиланган ва чегара чизиғи тортилган. Қолган қисмлари баҳсли ҳисобланади. Яъни, ҳар икки томон ҳам ўзини деб ҳисоблайдиган ҳудудлар ҳамон мавжуд.
2023 йилда Тожикистондан маҳсулот экспорти 2 миллиард 448,8 миллион долларга етди, бу 2022 йилга нисбатан 14,3 фоизга кўпдир. Мамлакатнинг 2023 йилда энг муҳим экспорт товарлари қуритилган мевалар, алюминий ва қимматбаҳо металлар бўлди.
Қирғизистоннинг Боткен шаҳрида 10-16 январь кунлари топографик ишчи гуруҳининг навбатдаги йиғилишида қирғиз-тожик давлат чегарасининг 38 километрини делимитация (умумий чегараларнинг йўналиши ва ҳолатини аниқлаш) ҳамда демаркация (чегара белгиларини кўрсатган ҳолда давлат чегарасини белгилаш) бўйича келишувга эришилди.