туркий давлатлар
-
Тарих саҳифаларини варақласак, туркий халқларнинг энг буюк даврлари улар бирлашган пайтларга тўғри келишини кўрамиз. Буюк Хоқонликлар, Олтин Ўрда, Усмоний салтанати, Чиғатой улуси, Хива ва Қўқон хонликлари – буларнинг барчаси туркий халқларнинг қудрати бир марказда жамланганда гуллаб-яшнаганига яққол мисол. Мухлиса Маҳмуд мақоласи.
-
Озарбайжонда Made in Turan бренди остидаги маҳсулотлар тақдимоти бўлиб ўтди. Туркий давлатларнинг умумий товар белгиси остида ишлаб чиқарилган илк маҳсулотлар миллий таомлар ва кийим-кечаклар бўлиши маълум қилинди.
-
Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида икки кунлик Туркий давлатлар сунъий интеллект форуми иш бошлади. Тадбир давомида сунъий интеллектдан фойдаланишнинг ахлоқий ва ҳуқуқий жиҳатлари, шунингдек, сунъий интеллект лойиҳалари ва стартапларига сармоя жалб этишни муҳокама қилиш кўзда тутилган.
-
Туркий давлатлар муфтийлари кенгаши ҳузуридаги Фатво ҳайъати йиғилишида туркий давлатларда оила, никоҳ ва ажрим борасидаги муаммоли масалаларни ўрганиб, жамоавий фатво ишлаб чиқишга келишиб олинди. Ушбу таклиф Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан илгари сурилди.
-
Тошкент халқаро инвестиция форумида Қозоғистон, Озарбайжон ва Ўзбекистон энергетика вазирликлари раҳбарлари республикалар энергетика тизимларини интеграциялашуви бўйича ҳамкорлик меморандумини имзолади. Ҳужжат Каспий денгизи туби бўйлаб ва бошқа давлатлар ҳудуди орқали ётқизиладиган юқори вольтли кабель ёрдамида энергия тизимларини улаш имкониятларини ўрганишни назарда тутади.
-
Январь-февраль ойларида Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 1 млрд долларга ёки 10,5 фоизга ўсиб, 9,92 млрд долларни ташкил этди. Туркия, Қозоғистон ва Қирғизистон билан савдо айланмаси ҳажми қисқарди. Покистон биринчи марта Ўзбекистон мева-сабзавотларининг асосий бозорига айланди.
- 01

















