Украина Бош разведка бошқармаси бошлиғи Кирилл Буданов Шимолий Корея қўшинлари Украинага қарши урушда қатнашиш учун Россияда тайёргарликдан ўтаётгани ҳақидаги маълумотни тасдиқлади. Унинг сўзларига кўра, ҳозирда Шимолий Кореянинг 11 мингга яқин пиёда аскарлари Россия шарқида тайёргарликдан ўтмоқда ва улар 1 ноябрдаёқ жанговар ҳаракатларга тайёр бўлишади.
Россия қўшинлари пайшанба куни Украинанинг Суми шаҳридаги қариялар маркази ва энергетика секторига ҳаво ҳужумларини амалга оширди. Ҳужумлар натижасида бир киши ҳалок бўлган, 12 киши яраланган. Зеленский Россия сўнгги 24 соат ичида 90 та бошқарилувчи бомбалар билан ҳужум уюштирганини маълум қилди.
Украина президенти Владимир Зеленский Россия армияси томонидан Украинанинг Полтава шаҳрига уюштирилган ракета ҳужуми оқибатида ҳалок бўлганлар сони 51 нафарга, ярадорлар сони эса 271 нафарга етганини маълум қилди.
Россия қўшинлари Украинанинг Полтава шаҳрига иккита баллистик ракета билан ҳужум қилди. Натижада энг камида 41 киши ҳалок бўлди, 180 дан ортиқ киши жароҳатланди. Ракеталар таълим муассасаси ва шифохона ҳудудига келиб тушган.
Украина Қуролли кучлари бош қўмондони Александр Сирский айни пайтда Россиянинг Курск вилоятида 1294 кв км майдон ҳамда 100 та аҳоли манзили назорат остига олинганини маълум қилди. Шунингдек, 594 нафар рус аскари асирга тушган.
Украина учувчисиз учоқлари илк бор Мурманск вилоятига ҳужум қилди. Чегарадан учоқ уриб туширилган жойгача масофа рекорд даражадаги 1850 км ни ташкил этади. Ушбу ҳужум РФ ҳаво ҳужумидан мудофаа кучларининг заифлиги натижаси сифатида баҳоланди.
Қарийб икки йилдан буён уруш давом этаётган Украинада ўзбекистонликлар янги компания ташкил этганлар орасида турклардан кейин иккинчи бўлди. 2022 йил мартидан буён ўзбек тадбиркорлари 312 та компанияга асос солди. Турклар – 396 та. Шунингдек, Украина пойтахтида энг кўп Ўзбекистон фуқаролари тадбиркорлик фаолиятини ташкил этган – 175 та компания.
Россиянинг Курск вилоятига бостириб кирган украин қўшинлари 14 куни бир мартада 102 нафар рус ҳарбийларини асирга туширди. Украина Хавфсизлик хизматининг “разведка бошқармаси ходимлари томонидан амалга оширилган махсус операция чоғида Россия Қуролли Кучларининг 488-гвардия мотоўқчилар полки ва чеченистонликлардан иборат “Ахмат” бўлинмаси аскарлари таслим бўлган.
Украина президенти Владимир Зеленский украин қўшинлари Россиянинг Курск вилояти ҳудудидаги операцияси давом этаётгани, 6 августдан буён РФ ҳудудидаги 74 та аҳоли манзилини ўз назоратига олганини маълум қилди. Украин армияси маълумотларига кўра, сўнгги 24 соат ичида Украина қуролли кучлари турли йўналишларда 1 километрдан 3 километргача олдинга силжиган.
Россия Федерациясининг Украина билан чегарадош Курск вилоятида уч кундан буён жанглар давом этмоқда. Америка урушни ўрганиш институти (ISW) ўз ҳисоботида ёзишича, турли манбаларга кўра, Украина қўшинлари аллақачон Курск вилоятида Россия ичкарисига қараб 10 километр силжиган бўлиши мумкин.