украинадаги уруш
-
Ижтимоий тармоқларда гўё олий мажлис сенати раиси Танзила Норбоева Ўзбекистон фуқароларининг махсус ҳарбий операцияда иштироки қонунийлигини айтгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан сенат матбуот хизмати изоҳ берди.
-
Украина зудлик билан ўт очишни тўхтатишга тайёр, фақат Россия ҳам тинчлик шартларига амал қилиши керак. Украина мудофаа вазири Рустем Умеровнинг айтишича, Москва аниқ қадамларни қўйган тақдирдагина ўт очишни тўхтатишга эришиш мумкин: 30 кунлик сулҳга рози бўлиш, гуманитар чораларни маъқуллаш, украиналик болаларни ортига қайтариш ва “ҳамма учун” тамойили асосида маҳбусларни алмашиш шулар жумласидандир.
-
"Галлуп", "Левада" ва бошқа таҳлил марказлари томонидан ўтказилган сўровларда рус ва украинларнинг катта қисми тинчлик келишувига эришиш керак, деб ҳисоблаши маълум бўлди. Фронтдаги вазият ҳам шундан дарак бермаган. Тинчлик учун имкониятлар шу пайтгача бунчалик юқори бўлмаган. Томонлар бундан унумли фойдаланидими?
-
Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаев Украинадаги вазият кескинлашгани муносабати билан тегишли идораларга муҳим ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини таъминлаш бўйича шошилинч чоралар кўришни топширди.
-
Бир қатор давлатлар, жумладан, Қозоғистон, Қирғизистон ва Озарбайжон ўз фуқароларини Украинани тарк этишга чақирди. Украина Ғарб тақдим этган ракеталардан Россия ҳудудига зарбалар беришни бошлади. Россия бунга жавоб беришга тайёрланмоқда.
-
ОАВ Украинада юқори аниқлиги сабабли ҳар бири 1 млн доллар турувчи АҚШнинг ATACMS ракеталаридан 50 донага яқини борлигини тахмин қилмоқда. Яқинда АҚШ президенти Жо Байден ушбу ракеталардан Россия ҳудудига зарба берилишини маъқуллаган эди.
-
Россия Украинага «Искандер-М» баллистик ракетаси, Х-59/69 авиация ракетаси ва «Шаҳед» учувчисиз учоқлари билан зарбалар берди. Ҳужумлар натижасида Запарожье, Харьков, Суми ва Одесса вилоятларида 9 киши ҳалок бўлди, 65 дан зиёд киши жароҳатланди.
-
Шимолий Кореянинг Россияга ҳарбий ёрдами ҳақидаги таҳлиллар халқаро нашрларнинг асосий саҳифаларидан жой олиб улгурди. Ғарб санкциялари ва халқаро изоляция шароитида бу икки авторитар бошқарувдаги давлатнинг ҳамкорликни кучайтириши кўпчиликнинг эътиборини тортди. Хўш, бу ҳамкорлик урушнинг Осиёга ҳам кўчишидан даракми? Сиёсий тадқиқотчи Жонатан Фентон-Ҳарви мақоласида.
-
Украинадаги урушда Россия қўшинлари сафида иштирок этган 51 ёшли Ўзбекистон фуқароси беш йил муддатга қамалди. Унинг украин дрони томонидан ташланган снаряд портлаши оқибатида жароҳатлангани маълум бўлди.
-
Россиянинг тунги вақтда 8 та Х-59/69 русумли ракета, 2 та Искандар-М баллистик ракетаси ва 43 та «Шаҳед» типидаги учувчисиз учоқлар ёрдамида Украина ҳудудига ҳужум қилди. Ракеталардан бири Харьковдаги кўп қаватли уйга урилди, натижада бир бола ҳалок бўлди, 34 киши жароҳатланди.





















