умра
-
Энди дин ишлари бўйича қўмитага келиб тушган мурожаатлар ёки шу каби қўлга киритилган маълумотлар асосида масъул ходимлар "Сирли мижоз" тадбирида иштирок этишади. Янги низомга кўра, қўмитанинг масъул ходимлари ўзини мижоз сифатида таништирган ҳолда "Умра" хизматларини ноқонуний амалга оширишда гумон қилинаётган жисмоний ёки юридик шахслар фаолиятини текширади. Тадбир давомида ноқонуний фаолияти кўрсатаётганликда гумон қилинаётган жисмоний ёки юридик шахсга оид маълумотлар тўпланади.
-
Саудия Арабистони Ҳаж ва Умра ишлари вазирлиги маълум қилишича, ҳозиргача мамлакатга қуруқлик, ҳаво ва денгиз орқали 600 мингдан ортиқ зиёратчи борган. Бу Ҳаж мавсуми учун тақдим этиладиган умумий визаларнинг 42 фоизини ташкил этиб, хорижий зиёратчилар оқими тезлашиб бораётганини кўрсатади.
-
Дин ишлари бўйича қўмита Умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш фаолиятини амалга ошириш учун якка тартибдаги лицензия бериш бўйича танлов натижаларига кўра яна 2 та турфирмага лицензия берди. қўмита жорий йил 7 март куни иккинчи маротаба Умра лицензиясини олиш учун тадбиркорлик субъектларидан янги аризалар қабули бошланганини эълон қилган эди. Маҳаллий нашрларнинг ёзишича, лицензияловчи ваколатли органга 10 дан ортиқ ариза келиб тушган, лекин қўмита уларнинг фақат 2 тасига лицензия берган.
-
Саудия Арабистони ҳукумати Умра зиёрати учун мамлакатга ташриф буюрувчиларга қўйилган менингитга қарши мажбурий эмлаш талабини бекор қилди. Ушбу қарор 2025 йил 1 февралдан амал қилаётган эди.
-
Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев Умра лицензияси учун 1 миллион доллар миқдоридаги маблағни депозитга қўйиш талабини ёқлаб чиқди. «Бу катта миқдор эмас… Ўша 15 минг киши билан муаммо бўлганида, қўйилган 100 минг долларга 100 кишини ҳам қайтариб олиб келишга имкониятимиз йўқ эди», — деди Диний қўмита вакили. У Умра зиёратига мустақил бориш ҳақида ҳам маълумот берди.
-
Ўзбекистон ҳукумати “Умра” фаолиятини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича талабларни кучайтаришга қаратилган қарорни қабул қилди. Унга кўра, ушбу фаолиятни олиб борувчи тадбиркорларга вояга етмаган фуқароларга хизмат кўрсатмаслик, 1 млн АҚШ доллари миқдордаги маблағни “Зиёрат” жамғармасига захира қилиб қўйиш ҳамда ўз фаолиятини туроператор ва турагентлар орқали амалга оширмаслик каби талаблар қўйилди.
-
Ўзбекистон мусулмонлари идораси «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш маркази "Умра" мавсуми 10 сентябрдан бошланишини маълум қилди. "Умра" дастурига кўра, зиёратчилар 3 кун Мадинада, 7 кун Маккада бўлишади.
-
Президент имзолаган янги қонунга кўра, эндиликда Ўзбекистонда Умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш лицензияланадиган фаолиятнинг алоҳида тури сифатида белгиланди. Мазкур қонун талабларини бажармаган тадбиркорлар БҲМнинг 200 баравари (ҳозирда - 68 млн сўм) миқдорида жаримага тортилади. Шунингдек, лицензия олиш учун БҲМнинг 10 баравари (3,4 млн сўм) миқдоридаги давлат божи ушбу соҳадаги ваколатли орган сифатида белгиланган Дин ишлари бўйича қўмитага тўланади.
-
Давлат раҳбари Ҳажга, Умрага бориб келганлар маънавият тарғиботчиси бўлиши кераклигини таъкидлади.
- 01



















