уруш
-
Ҳизбуллоҳнинг оммавий ва узлуксиз ҳужумларидан сўнг, Исроил босқинчи кучлари Фаластин шимолидаги назоратини йўқотди. Маълум бўлишича, бир неча соат ичида Ҳизбуллоҳ сионистларга қарата 200 та ракета учирган. Турли йўналишлардан ҳужумга ўтган қаршилик ҳаракати Темир гумбаз тизимини ёриб ўтишга муваффақ бўлган. Исроил аскарлари уларнинг "махсус ўқитилган итлари порох ҳидини сезмаётгани, биноларга ёки туннелга киришганида, портлаш оқибатида итдек ўлиб кетаётгани"дан нолимоқда.
-
БМТ Миграция агентлиги Суданда бир йилдан ошиқроқ вақтдан бери давом этиб келаётган ҳарбий можаролар туфайли ички кўчирилганлар сони тез орада 10 миллиондан ошиши мумкинлигини маълум қилди. БМТ тузилмаси, шунингдек, Суданда "очарчилик хавфи" борлигидан огоҳлантирди.
-
Исроил бош вазири Биньямин Нетаняху Ғазо секторидаги урушни тўхтатишга тайёр эмаслигини айтди. “Биз маҳбусларнинг қайтишини осонлаштириш учун 42 кун давомида курашни тўхтатишимиз мумкин, аммо ўз мақсадимиздан, тўлиқ ғалаба қозонишдан воз кечмаймиз”, — дея қўшимча қилди у.
-
Исроил фаластинликларни кўчага олиб чиқиш ва уларни осон нишонга айлантириш учун йиғлаётган аёллар ва гўдакларнинг овозлари ёзувларидан фойдаланмоқда. Овоз қаердан келаётганини аниқлаш ва ёрдам бериш учун чиққанларни отиб ўлдирмоқда. Шунингдек, тинч аҳолини қўрқитиш ва руҳий азоблаш мақсадида бошқа товушларни ҳам қўлламоқда.
-
Исроилнинг Ғазода амалга ошираётган қатлиоми қурбонлари сони 26,9 минг нафардан ошди, қарийб 66 минг киши жароҳатланган.
-
Бугун бир видео кўриб қолдим. Ғазодаги ҳақиқий жанг саҳнаси. Бир гуруҳ Исроил ҳарбийлари бир уйда ҲАМАС билан отишмоқда. Бир аскар яраланади, сўнг бошқа бир хонага чекинишади. Видеода фақат икки ҳарбий автоматдан отаётганини кўриш мумкин, қолганлар қўрққанидан бурчакка тиқилиб олган ва афтидан, ёрдам кучлари келишини кутишмоқда. Видео ҳарбийлардан биридаги бодикамерадан тасвирга олинган. Исроил ўз мағлубияти, ожизлигини ҳар қандай йўл билан бўлса ҳам бекитишга уринишини ҳисобга олсак, катта эҳтимол билан бу босқинчилар ҲАМАС томонидан қириб ташланган ва видео улар томонидан эълон қилинган.
-
248 асир Россияга, 230 асир эса Украинага қайтди. Россия ушбу асир алмашинувида БААнинг инсонпарварлик ролини эътироф этди.
-
Ҳақиқий ўқ-дорилар билан қуролланган роботлар кутилгандан ҳам кўра самаралироқ натижалар кўрсатган ва бошқа одамларга раҳбарлик қилган.
-
“Ақсо тўфони” турли тарғиботлар билан яшириб келинаётган ҳақиқатларни ошкор қилиб ташлади.
- 01
- 02




















