халқаро суд
-
26 январь куни Гаагадаги БМТ Халқаро суди ЖАРнинг Исроилни Ғазода фаластинликларга қарши геноцид уюштирганликда айблаб киритган даъвоси юзасидан ҳукм чиқарди. Аксарият мамлакатлар, хусусан ЖАР, шунингдек, ҲАМАС ҳаракати томонидан олқишланган, Исроил ва унинг иттифоқчилари раддия берган қарор аслида нимани англатади? Бу якуний ҳукмми ёки Исроилга қарши кенг кўламли ҳукмларнинг бошланиши? Azon Global ушбу мавзуни ўрганди.
-
ҲАМАС ҳаракати БМТ Халқаро судининг ЖАР томонидан киритилган Ғазода Фаластин халқига қарши геноцид даъвоси бўйича чиқарган ҳукмини олқишлади.
-
Исроил бош вазири Беньямин Нетаняху Халқаро суднинг Ғазо секторида геноцид ҳолатлари бўйича Исроилга қарши вақтинчалик чоралар тўғрисидаги қарорини рад этди. миллий хавфсизлик ва мудофаа вазирлари эса Халқаро судни «антисемитизм»да айблади.
-
Гаагадаги БМТ Халқаро суди ЖАРнинг Ғазо секторида геноцид уюштиришда айбланаётган Исроилга қарши ЖАР даъвоси бўйича вақтинчалик чоралар тўғрисидаги ҳукмни эълон қилди. Халқаро суд Исроилга Геноцид тўғрисидаги конвенцияга мос тушувчи ҳаракатларни бартараф этиш учун зарур чоралар кўриш мажбуриятини юклади.
-
50 нафарга яқин жанубий африкалик адвокатлар Исроилнинг Фаластиндадаги жиноятларини қўллаб-қувватлаётгани учун АҚШ ва Британия ҳукуматларини судга беришга тайёрланмоқда. “АҚШ қилган жиноятлари учун жавоб бериши керак”, - деди ташаббус раҳбари.
-
БМТ Халқаро судида Исроилнинг фаластин халқига нисбатан қатлиоми бўйича ЖАР даъвосини кўриб чиқиш бошланди. Суд мажлисларида Халқаро суд раиси Жоан Донохуэ, ЖАРлик судья Дигганг Эрнест Мосенек, исроиллик судья Аарон Барак иштирок этади.
-
Исроил хориждаги элчиларига ЖАРга қарши баёнотлар бериш ҳамда Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини оқлашлари учун сиёсатчи ва дипломатларга босим ўтказишни топширди.
-
ЖАР Исроил БМТнинг 1948 йилги Геноциднинг олдини олиш ва жазолаш тўғрисидаги конвенциясини бузганликда айбламоқда.
- 01
- 02



















