ўзбекистон фуқаролари
-
Россиянинг Липецк шаҳри суди 2024 йил октябрь ойида колониядан 30 метрлик туннель қазиб, қочишга муваффақ бўлган олти нафар маҳбусга ҳукм ўқиди. Уларнинг беш нафари Ўзбекистон фуқароси бўлган. Қочқинлар Россия Жиноят кодексининг 313-моддаси ("Бир гуруҳ шахслар томонидан ҳибсхонадан қочиш") бўйича айбдор деб топилиб, 4,5 йилдан 12,5 йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилинган.
-
Москвадаги қурилиш майдонида қурилиш материалларининг нотўғри тақсимоти сабабли Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари оммавий муштлашди. Натижада 10 нафар ўзбекистонлик ва 13 нафар тожикистонлик меҳнат муҳожирлари қўлга олинди. Ҳодисада ҳеч ким жабрланмаган.
-
Россиянинг Олтой ўлкасида Ўзбекистон фуқароси Москвадаги «Крокус Сити Холл»да содир этилган теракт ҳақида омма олдида айтган фикрлари учун терроризмни оқлаганликда айбланиб, қамоққа олинди. Унга беш йилгача қамоқ жазоси берилиши мумкин.
-
Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси январь-февраль ойларида 163 нафар Ўзбекистон фуқароси Туркияга киритилмагани, уларнинг 54 нафари муқаддам Туркияга келиб, қонунбузарлик содир этиб киришига тақиқ қўйилганлар эканини маълум қилди. Шунингдек, Туркия ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ўзбекистонликларга қўпол муомалада бўлаётгани ҳақидаги шикоятлар ҳам келиб тушаётгани айтилди.
- 01















