OCCRP (Жиноят ва коррупцияни ўрганувчи журналистлар консорциуми) Суриянинг собиқ президенти Башар Асадни “2024 йилнинг коррупционери” унвонига сазовор деб топди. Маълумотларга кўра, Асад ҳукумати каптагон (синтетик гиёҳванд модда) ишлаб чиқариш, одам савдоси, қадимий буюмларни ўғирлаш ва қурол контрабандаси орқали миллиардлаб доллар даромад олган.