Таҳлил
-
Охирги кунларда Фаластин давлатини тан олишни қўллаб-қувватлаётган коалиция кучайиши кузатилмоқда. Экспертлар буни инсонпарварлик ҳаракати эмас, балки стратегик қасос сифатида баҳолашяпти. Франция, Испания, Ирландия, Норвегия, Канада, Австралия, Янги Зеландия ва бошқа давлатлар “адолат” учун эмас, балки АҚШ ва Исроилга қарши геосиёсий ўйин учун бирлашмоқда.
-
Исроилнинг Суданга нисбатан сиёсатидаги "бош ғоя" яҳудий давлатининг илк раҳбари Девид Бен-Гурионнинг машҳур баёнотидан олинган: “Биз (Исроил) кичик бир халқмиз. Имкониятларимиз чекланган. Бу чекловларимизни араб давлатларидаги душманларимиз билан урушда заиф нуқталарини аниқлаш ва чуқур ўрганиш орқали бартараф қилишимиз мумкин. Айниқса этник, мазҳабий гуруҳлар ва озчиликлар ўртасидаги зиддиятларни кучайтирар эканмиз, уларни ечилмайдиган муаммога айлантиришимиз керак”, деган у. Мазкур “бош ғоя” Исроилнинг араб мамлакатлари билан қандай муомала қилишини белгилаб беради. Унинг асосида сионистлар “периферия стратегияси”ни – яъни араб мамлакатларининг чекка ҳудудларидаги беқарорликни кучайтириш стратегиясини ишлаб чиққан. Бу айнан Жанубий Судандаги бўлиниш орқали амалга оширилди.
-
Агар биз сунъий интеллектга кўпроқ суяниб қолсак, мия фаолиятимизда қандай ўзгаришлар юз беради? Сунъий интеллект ростдан ҳам бизга бирор нарсани ўрганишда катта ёрдам берадими ёки аксинча – бизни лоқайд ва фикрламайдиган инсонларга айлантирадими? Массачусетс технология институти (MIT)нинг янги тадқиқоти ҳайратланарли ва баъзи ўринларда хавотирли натижаларни кўрсатди. Ушбу мақоламиз ChatGPT ва бошқа нейрон тармоқлар мия фаолиятимиз, хотирамиз ва мустақил фикрлашимизга қандай таъсир қилиши ҳақида.
-
Ҳоким қўл остидагиларни “мараз”, “хезалак” деб ҳақоратласа, прокурор қонунга кўра эмас, ҳоким “олиб бориб, тиқиб қўй” деганни қамаса, милиция бошлиғи фермерларни ичкариси етмиш-саксон градус қайнаб турган, кондиционерсиз автобусга уч соатлаб қамаса, савол туғилади халқни “ҳимоячилар”нинг ўзидан ҳимоя қилиш зарурати юзага келмадими?!
-
Байрутдан Дубайгача чўзилган осмонўпар бинолар, Қоҳира ва Касабланканинг тор кўчалари, Тунис ва Работнинг ҳашаматли жойлари – буларнинг барчаси бугунги араб шаҳарларининг янги қиёфасини ифодалайди. Аммо бу янгиланиш ва модернизация ташқаридан қараганда чиройли кўринсада, ўзида оғир ижтимоий, иқтисодий ва маданий зиддиятларни яшириб туради. Араб шаҳарлари ҳозирги пайтда ўз меъросини йўқотаётган, оддий халқни эса чекка ҳудудларга ҳайдаб чиқараётган улкан бозорларга айланмоқда.
-
Ҳеч қачон одамзот бугунгидек маълумотга бой бўлмаган. Ҳар сонияда YouTube'га 500 соатлик янги видеолар юкланади, ҳар куни интернетда 7 миллиондан ортиқ пост ёзилади. Ҳар биримизда чўнтагимиздаги телефон орқали илм олиш имкони бор. Ажабланарлиси, шунча имкониятларга қарамай бугунги авлод маънан қашшоқликда аждодларидан ўтиб кетяпти.
-
Олдинроқ, Azon Global нашри Тошкентда пиво фестивали ўтказилгани ҳақидаги ўзининг танқидий-таҳлилий материалини эълон қилганди. Кўпчилик ўзбек нашрлари ушбу ҳолатга эътибор қаратмади. Айрим русийзабон ОАВ эса бу ҳолатдан шодланиб, ўз манфаатидан келиб чиқиб талқин қилди. Афсуски, маънавиятимизга уюштирилаётган ҳужумга табиатга етказилаётган зарарчалик эътибор қаратмаяпмиз. Шунга қарамай, "Миллий тикланиш" партияси раиси ўринбосари Феруза Муҳаммаджонованинг пиво фестивали ҳақидаги ўринли эътирозлари эътиборимизни тортди. Бу ҳақдаги мақолани эътиборингизга ҳавола этмоқчимиз.
-
Ишғол остидаги Қуддус бугун нафақат аскарлар ёки темир тўсиқлар, балки турли шоулар, мусиқа, санъат ва маданият ниқобидаги бузғунчиликлар орқали ҳам босиб олинмоқда. Ишғолчи тузум шаҳарнинг ҳар бир қаричини, ҳар бир ёдгорлигини, ҳар бир қадимий манзарасини ўзгартириш учун барча воситаларини ишга соляпти. Улар Қуддуснинг исломий руҳини, минг йиллик тарихини йўқотиш, унинг ўрнига яҳудийлик рамзларини жойлаштириш учун турли кўринишдаги қуролларидан фойдаланяпти. Бу жараён секин, лекин муттасил давом этмоқда.
-
Шу кунларда Сурияда яна нотинчлик. Босқинчи исроил Сувайдадаги друзлардан фойдаланиб, Шом диёрини яна оловлантирмоқчи. Биз бугун ушбу воқеалар ривожи ҳақида эмас, балки сионистлар қўлида қўғирчоқ бўлиб, мусулмонларнинг ёш болаларини ўлдираётган, аёлларини зўрлаётган друзлар ҳақида гаплашмоқчимиз. Хўш, улар аслида ким?
-
1974 йилги Лаҳор саммити Ислом дунёси тарихида бурилиш нуқтаси бўлиши мумкин эди. Аммо у оғир оқибатлари билан ёдда қолди. Илк исломий бирлик ҳаракати нефть, молия ва ҳарбий кучлар билан қуролланган глобал гегемонлар томонидан йўқ қилинди. Ҳар бир мустақил фикрловчи етакчи жаҳон сиёсий саҳнасидан йўқотилди. Бу эса мусулмонларнинг бирлашиши ҳозирги глобал тартибот эгалари учун энг катта таҳдид ҳисобланишини англатади.





















