АҚШ Исроилга 4 миллиард долларлик қурол етказиб беришни тезлаштирди
АҚШ давлат котиби Марко Рубио Исроилга тахминан 4 миллиард долларлик қурол етказиб беришни тезлаштириш ҳақидаги меморандумни имзолаганини эълон қилди.
АҚШ давлат департаменти баёнотига кўра, Рубио собиқ президент Жо Байден маъмурияти томонидан жорий қилинган "қурол етказиб бериш бўйича қисман эмбарго" қарорини бекор қилди.
Унинг сўзларига кўра, Дональд Трамп президентликка келганидан буён АҚШ Исроилга 12 миллиард долларлик қурол сотишни маъқуллаган.
Давлат котиби қўшимча қилиб, АҚШ Исроилга қўллаб-қувватлашни давом эттиради, деб таъкидлади.
8 февраль куни АҚШ маъмурияти Исроилга 7,4 миллиард долларлик янги қурол сотишни маъқуллаган эди. Ушбу келишув доирасида Исроилга қуйидаги қуроллар етказиб берилади:
- 2 166 та кичик диаметрали бомба;
- 2 800 та 500 килограммлик умумий мақсадли бомба;
- 13 000 та Joint Direct Attack Munition (JDAM) навигация жиҳозлари;
- Турли тоифалардаги минглаб бомба ва навигация тизимлари.













