АҚШ вакиллар палатаси "Толибон" ҳисобига ҳар қандай шаклда маблағ ўтказишни тақиқловчи қонун лойиҳасини маъқуллади. 

"Террорчиларга бир чақа ҳам йўқ" деб номланган ушбу қонуннинг мақсади – америкалик солиқ тўловчиларнинг пуллари ҳисобидан Афғонистон ҳукуматига тўғридан-тўғри, билвосита ёки учинчи тарафлар орқали маблағ берилмаслигини кафолатлаш.

Қонун матнидан: "Агар сиз "Толибон"ни молиялаштираётган бўлсангиз – демак, сиз АҚШнинг дўсти эмассиз", деган кескин баёнот ҳам ўрин олган.
.
Ҳужжатга кўра, ҳатто гуманитар ташкилотлар, халқаро ННТлар орқали ҳам "Толибон"га бевосита ёрдам берилиши мумкин эмас. 

Бу орқали Вашингтон "Толибон" билан ҳар қандай ҳамкорлик йўлларини расман ёпишни кўзлаётгани айтилмоқда.

Мавзуга алоқадор