АҚШнинг иккинчи авиаташувчиси ҳам Яқин Шарққа етиб келди
АҚШнинг иккинчи ҳарбий самолёт ташувчи кемаси ҳам Яқин Шарққа етиб келди.
Мамлакат Қуролли кучлари Марказий қўмондонлиги маълумотига кўра, минтақада иккинчи авиаташувчи кема – USS Carl Vinson ўз фаолиятини бошлаган.
У эндиликда USS Harry Truman билан биргаликда Қизил денгизда Яман Ҳусийларининг позицияларига ҳар куни зарба беряпти.
Ушбу авиаташувчи Эроннинг ядровий дастури бўйича музокаралардан бор-йўғи икки кун аввал акваторияга кирди.
Таҳлилчиларнинг фикрича, АҚШнинг ҳарбий фаоллиги минтақада кескинликни янада оширади.
Бу янги тўқнашувлар ва дипломатик зиддиятлар даврини бошлаб бериши ҳам мумкин.













