Ғазода ўт очишни тўхтатиш келишувининг 25-куни. Келишув бошидан буён ишғолчилар 92 ғазоликни ўлдирган, 822 кишини яралаган.

▪️Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги: Келишув давомида тез ёрдам бригадалари 641 қурбоннинг жасадини олиб чиқди, улардан 197 нафарининг шахси номаълум эди.

 ▪️Ғарбий соҳилда босқинчилар Женин, Тулкарм, Наблус, Тубас ва Ал-Халилга йирик ҳужумлар уюштирмоқда. 1 фаластинлик ҳалок бўлди, 6 киши яраланди.

 ▪️Ал-Қассам бригадалари: Бизнинг жангчиларимиз пулемётдан фойдаланиб, Ғарбий Соҳилдаги Нур Шамс лагерида сионистик кучлар билан жанг қилишди.

 ▪️ҲАМАС: Биз АҚШ президентининг халқимизнинг Ғазодан кўчирилиши ҳақидаги баёнотларини яна бир бор рад этамиз, Трампнинг баёнотлари ирқчиликдир ва этник тозалашга чақиради.

 ▪️Миср ташқи ишлар вазири: Араб давлатлари Трампнинг фаластинликларни Ғазодан чиқариб юбориш режасини рад этишмоқда.

 ▪️БМТ: Ғазо секторини қайта қуриш 53 миллиард доллардан кўпроққа тушади.

 ▪️Нетаняху: Агар ҲАМАС ўғирлаб кетилган аскарларимизни шанба куни тушдан кейин қўйиб юбормаса, армия яна шиддатли жангларга қайтади.

 ▪️"Ансаруллоҳ" ҳаракати раҳбари Абдул-Малик ал-Хусий: Биз агар Исроил душмани Ғазода кескинлашувга қайтса, кучайишга тайёрмиз.

 ▪️Камол Адван касалхонаси директори доктор Ҳуссам Абу Сафиянинг адвокати: У сурункали юқори қон босими ва юрак мушагининг катталашишидан азият чекади. У кунига бир мартагина озиқ-овқат билан таъминланади.

 ▪️Босқинчи армия Ливан жанубидаги Ярун шаҳрига ҳужум уюштирди.

Мавзуга алоқадор