Ғазода уруш жинояти содир этган исроиллик аскарларнинг изига тушиб, уларни миллий ва халқаро ҳолатларда судга беришни мақсад қилган Ҳинд Ражаб жамғармасининг Х ҳисобидан қилинган баёнотга кўра, бири уруш жиноятчиси бўлган икки Исроил аскари қўлга олинишдан қўрқиб, Нидерландиянинг пойтахти Амстердамни тарк этишга мажбур бўлди.

Жамғарма адвокатлари 17 февраль куни Амстердамга келган исроиллик аскарларга Ғазода содир этган уруш жиноятлари учун қонуний чора кўриш учун ҳаракатга келди.

Хабар қилинишича, айрим фойдаланувчилар Амстердамга етиб келган исроиллик аскарларнинг фонднинг ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларига тег қўйиб, суратларини баҳам кўрганларидан сўнг “исроилликлар хавотирга тушган” ва икки аскарни Голландиядан “ўғирлаб кетган”.

Ҳинд Ражаб жамғармаси Исроил ташқи ишлар вазири Гидеон Саарни 2023 йил 7 октябрдан буён Исроилнинг Ғазога уюштирган ҳужумларида содир этган “ҳарбий жиноятлар ва инсониятга қарши жиноятлар” учун мамлакатга ташрифи олдидан ҳибсга олиш учун ордер берилишини сўраб, Халқаро жиноий судга расмий шикоят билан мурожаат қилган эди.

Брюсселда жойлашган Ҳинд Ражаб жамғармаси томонидан Ғазода уруш жинояти содир этгани аниқланган кўп сонли исроиллик аскар аниқланиб, улар жойлашган Италия ва Бразилия каби давлатларнинг маъмуриятларидан уларни ҳибсга олиш талаб қилинди.

Жумладан, исроиллик захирадаги аскар Ювал Вагдани расмийлар 3 январь куни тергов бошлаганини билгач, Бразилиядан Аргентинага қочиб кетди.

6 ёшида Исроил аскарлари томонидан ўлдирилган фаластинлик қиз номи билан аталган Ҳинд Ражаб фондининг бош қароргоҳи Бельгия пойтахти Брюсселда жойлашган.

Мавзуга алоқадор