Исроил ҳукумати Ғазо секторидаги ҳарбий амалиётлар чоғида жароҳат олиб, танасининг бир қисми – қўл, оёқ ёки бошқа аъзоларидан айрилган аскарларни қўллаб-қувватлаш мақсадида уларга Таиландда бир ҳафталик тўлиқ қопланган таътил совға қилинди.

Ташаббус "қайта тикланиш ва миннатдорлик рамзи" сифатида баҳоланмоқда. Таиланддаги саёҳат давомида аскарлар соғломлаштириш процедуралари, психотерапевтик сессиялар, маданий сайрлар ва дам олиш машғулотлари билан таъминланади.

Исроил расмийларига кўра, бу каби ғамхўрликлар орқали жангда иштирок этганларнинг жисмоний ва руҳий соғлиғини қўллаб-қувватлаш, уларни ижтимоий ҳаётга қайта жалб қилиш мақсад қилинган.

Ҳарбий экспертлар ва жамоат фаоллари бу ташаббусни икки хил баҳоламоқда. Айримлар уни инсонпарварлик қадами сифатида эътироф этса, бошқалар бундай имтиёзлар орқали жамиятда урушни оддий ҳолатга айлантиришга хизмат қилаётганини танқид қилмоқда.

Таъкидлаш керакки, Исроил–Ғазо уруши давомида юзлаб ҳарбийлар тан жароҳати олган, ўнлаб аскарлар ҳаётдан кўз юмган. Таиланд эса Исроил учун ҳам туризм, ҳам тиббий реабилитация йўналишида машҳур йўналишлардан бири ҳисобланади.

Мавзуга алоқадор