АҚШ пойтахти Вашингтонда юз берган қуролли ҳужум натижасида Исроилнинг Вашингтондаги элчихонасида ишловчи икки ходим ҳалок бўлгани маълум қилинди.

АҚШ ички хавфсизлик вазири Кристи Ноем X ижтимоий тармоғидаги баёнотида ўлдирилган икки киши Вашингтондаги Яҳудий музейи яқинида "аҳмоқона тарзда" нишонга олинганини таъкидлади.

У ҳужум юзасидан суриштирув олиб борилаётганини билдириб, қуйидагича ёзди: "Бу ахлоқсиз жиноятчини адолат олдига олиб келамиз."

Федерал тергов бюроси (FBI) директори Каш Пател ҳам X орқали баёнот бериб, ҳодиса FBIʼнинг Вашингтондаги маҳаллий офиси яқинида рўй берганини маълум қилди.

Пателнинг сўзларига кўра, ҳодисага полиция билан ҳамкорликда жавоб қайтарилган, жамоатчиликка қўшимча маълумотлар тақдим этиш давом эттирилади.

Ҳозирча ҳужумчининг шахси ва унинг мақсади тўлиқ очиқланмаган. Тергов ишлари давом этмоқда.

Мавзуга алоқадор