АҚШ Суриянинг “Ҳайъат Таҳрир аш-Шом” (ҲТШ) гуруҳини хорижий террорчилик ташкилотлари рўйхатидан чиқаришини маълум қилди. Гуруҳ Сурияда 54 йил ҳукмронлик қилган Асад режимини ағдариб ташлаган исёнчиларга бошчилик қилган. Унинг раҳбари Аҳмад Аш-Шаръ эса энди мамлакатнинг вақтинчалик президенти ҳисобланади.
Россия президенти Владимир Путиннинг фармони билан транспорт вазирлиги раҳбари лавозимидан олинган 53 ёшли Старовойтнинг жасади Одинсово шаҳар округи ҳудудидан топилди. Старовойт ҳалок бўлган жойда унга мукофот сифатида берилган тўппонча ҳам бўлган. У айнан Ички ишлар вазирлиги раҳбариятидан олган қурол билан ўзини ўзи отиб ўлдиргани тахмин қилинмоқда.
Халқаро мусулмон уламолари иттифоқи бош котиби Муҳиддин ал Қорадоғий Ислом дунёси раҳбарларини уйғонишга чақирди: "Кўз ўнгингизда илк қиблангиз бой берилишига розимисиз? Харитадан ўчирилганидек, хотираларингиздан ҳам ўчирилишини хоҳлайсизми? Эй ҳукумат раҳбарлари! Агар Фаластинни ёлғиз қолдирсангиз, умматнинг хорлигини қабул қилсангиз, кейинги қурбон ўзингиз бўласиз!"
Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг айтишича, "Украинадаги урушда иштирок этиш учун 60 344 нафар жангчи юборилган". Ҳуқуқ ҳимоячилари маълумотларига кўра, Чеченистонда шартномаларни имзолашга мажбурлаш амалиёти мавжуд.
Янги ишлаб чиқилган MAI Diagnostic Orchestrator (MAI-DxO) тизими сунъий интеллектга асосланган бўлиб, ChatGPT, Gemini, Claude ва Grok каби бир неча моделлар "кенгаши"дан иборат: улар биргаликда симптомларни, тестларни таҳлил қилади ва ўзаро маслаҳатлашган ҳолда беморга аниқ ташхис қўйишади. Натижалар эса аъло – MAI-DxO тизими ҳар 5 ҳолатдан 4 тасида тўғри ташхис қўйган. Бундан ташқари, тизим иқтисодий жиҳатдан ҳам самарали бўлиб, текширувлар ва таҳлилларни тўғри танлаш орқали хизмат харажатини 20% га камайтирди.
Босқинчи Исроилнинг "Моссад" разведка хизматидаги юқори мартабали яҳудий Мордхай Кедар Эронда фуқаролик урушини қўзғатиб, форс давлатини заифлаштириш ҳақида сўз очди. У сионистлар Эрон ичидаги турли этник гуруҳлардан фойдаланиб, уларни қўзғатиши ҳамда форс давлатини осонгина қулатиши мумкинлигини таъкидлаган.
Судан шифокорлари тармоғи маълумотларига кўра, қамал остидаги Ал-Фашер шаҳрида болалар ўртасида ўлим ҳолатлари кескин ошган – жорий йилнинг январь ойидан бери камида 239 бола ҳалок бўлган. Бунинг асосий сабаби: Тезкор ҳаракат кучлари (RSF) томонидан шаҳарнинг қамал қилиниши, гуманитар инқироз ва халқаро ҳамжамият томонидан ҳеч қандай ёрдам ва эътибор берилмаётганидир. Маълумот учун, 2021 йил октябридаги давлат тўнтаришидан кейин Суданни генераллардан таркиб топган кенгаш бошқармоқда ва уларнинг асосий иккитаси ўртасида низо келиб чиққан.
Россия Афғонистон Ислом Амирлигини расман тан олган дунёдаги биринчи давлатга айланди. Рус дипломати Дмитрий Жирновнинг айтишича, Путин Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров таклифи билан Афғонистон Ислом Амирлигини тан олишга қарор қилган. Бу қарор эса "Россиянинг Афғонистон билан тўлақонли шериклик ўрнатишга бўлган интилишини намойиш этади".
ҲАМАС ўт очишни тўхтатишга тайёр эканини билдирди, фақат Ғазо секторидаги уруш тўлиқ тугатилиши керак. Фаластин ҳаракати делегацияси бугун, 2 июль куни Қоҳирада мисрлик ва қатарлик воситачилар билан учрашиб, таклифни муҳокама қилиши кутилмоқда.
Сунъий йўлдошдан олинган сўнгги тасвирлар Эроннинг АҚШ томонидан бомбардимон қилинган Фордо ядровий бойитиш заводида ишлар давом этаётганини кўрсатмоқда. Тасвирлар 30 июнь куни Maxar Technologies компанияси томонидан тақдим этилган. Унга кўра, ядровий объектдаги вентиляция шахталари ва ҳаво ҳужумлари оқибатида юзага келган чуқурлар атрофида ҳаракатлар давом этаётгани акс этган. Эслатиб ўтамиз, Америка самолётлари 22 июнь куни Эроннинг учта ядровий объекти – Фордо, Натанз ва Исфахонга зарба берганди.