Тайван ҳукумати мамлакат тарихидаги энг йирик “Ханьгуан” номли ҳарбий машғулотларни бошлади. Bloomberg'нинг ёзишича, президент Лай Циндэ ушбу машғулотлар доирасида Америкада ишлаб чиқарилган Abrams M1A2T танкларининг жанговор ўқ отишини кузатган. Гап шундаки, Тайбэй АҚШдан 1,45 миллиард долларлик 108 та замонавий жанговор танк сотиб олди. Бу эса оролнинг юқори технологияли ишлаб чиқариш корхоналари жойлашган шимолий қисми мудофаасини анчагина мустаҳкамлаган. Тайван ҳарбий арсенали F-16V типидаги қирувчи самолётлар, HIMARS ракета тизими ва махфий дронлар билан ҳам бойитилган.
Мали хунтаси раҳбари полковник Ассими Кол Гойта президентлик лавозимини сайловларсиз беш йиллик муддатга қайта-қайта эгаллаш имконини берадиган қонунни имзолади. Йил бошида хунта барча сиёсий партияларни тарқатиб юборди ва йиғилишларни тақиқлаб, янги сиёсий ташкилотлар тузишга қарши қаттиқ қоидалар ўрнатди.
Сурия ҳукумати ва АҚШ томонидан қўллаб-қувватланган Сурия демократик кучлари (SDF) ўртасидаги сўнгги музокараларда ҳеч қандай натижага эришилмади. Жараёнга яқин манбаларга кўра, SDF АҚШ воситачилиги ва Франциянинг иштирокига қарамай, март ойидаги келишувнинг асосий бандлари бўйича ён беришдан бош тортган.
Россиянинг Нижегород вилояти губернатори фармонига киритилган ўзгартишларга кўра, энди тақиқлар: умумий овқатланиш (ресторан, кафе, ошхона ва ҳ.к.), транспорт хизматлари, меҳмонхона ва турар жойлар хизмати, чиқиндиларни йиғиш ва утилизация қилиш соҳаларида амал қилмайди. Бу қарор иш берувчиларнинг кадрлар етишмовчилиги ҳақидаги мурожаатларидан сўнг қабул қилинган.
Ушбу суратда исроил аскари Владислав Сергиенкони кўриб турибсиз. У 2024 йилда ўз жонига қасд қилган эди. Статистик текширувларга кўра, босқинчи исроил армиясида ўз жонига қасд қилиш ҳақида ўйлаётганлар сони 145 фоизга ошган. Аниқланишича, Ғазода жанговор ҳаракатларда қатнашган аскарларнинг 12 фоизида жиддий психологик бузилишлар кузатилган.
Исломофобиянинг келиб чиқиши – ёлғон тарғибот, ғарб жамиятида Ислом асослари ҳақидаги етарли билимнинг йўқлиги ҳамда терроризмни нотўғри талқин қилишга боғлиқ, дейди Араб давлатлари лигаси (АДЛ) бош котиби Аҳмад Абу ал-Ғайт.
Халқаро миграция ташкилоти (IOM) маълумотларига кўра, фақат июнь ойининг ўзида 256 мингдан ортиқ афғон Эрондан Афғонистонга қайтган. Расмийлар мамлакатда 6 миллиондан ортиқ афғон яшашини, уларнинг катта қисми ҳужжатсиз эканини айтган. Бундан ташқари, июнь ойи ўрталарида бошланган Эроннинг исроилга қарши 12 кунлик уруши ҳам муҳожирларнинг чиқиб кетишига таъсир қилган. Маҳаллий ОАВларнинг ёзишича, бир қанча афғон фуқаролари исроил фойдасига жосуслик қилишда гумонланиб қўлга олинган.
Учрашувдан сўнг Нетаняху АҚШ давлат раҳбари билан Ғазода гаровга олинганларни озод қилиш бўйича гаплашиб олганини айтган. Шунингдек, у ҲАМАС ҳаракатининг ҳарбий ва сиёсий имкониятларини йўқ қилиш режасида қатъийлигини қўшимча қилган.
Халқаро жиноий суд (ХЖС) Афғонистондаги вазиятни тергов қилиш доирасида мамлакат олий раҳбари Ҳайбатуллоҳ Охундзода ва Афғонистон бош судьяси Абдулҳаким Ҳаққонийни ҳибсга олишга ордер берди. Суднинг иддао қилишича Охундзода ва Ҳаққоний инсониятга қарши жиноятлар, хусусан, аёллар ҳуқуқларининг жиддий бузилишида бош-қош бўлган.
Инсоният тарихида биринчи марта Европа фазо агентлиги (ESA) Қуёшнинг жанубий қутбига оид суратларни жамоатчиликка тақдим этди. Ушбу тасвирлар ҳатто олимларни ҳам ҳайратга солган. Суратлар Solar Orbiter – фазовий аппаратдаги учта турли қурилма ёрдамида, қуёшдан тахминан 64 миллион километр узоқ масофадан олинган. Улар Қуёшнинг фаоллиги энг юқори бўлган даврда туширилгани айтилмоқда.