Эрон Атом энергияси ташкилоти раҳбари Муҳаммад Исломий "Исроил" ва АҚШ томонидан уюштирилган ҳужумларга қарамай форс давлатининг ядровий фаолияти тўхтамаслигини маълум қилди.
Бугун, 24 июнь кунидан бошлаб Эрон ва Исроил ўртасида сулҳ кучга кирди. Босқинчи "Исроил" расмийлари ҳам ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришилганини расман тасдиқлаган. АҚШ президенти Дональд Трамп эса ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғида: “Ўт очишни тўхтатиш кучга кирди. Илтимос, уни бузманглар”, деб ёзди.
АҚШ ҳарбийлари томонидан Эрон ядровий объектларига зарба берилгач, Нью-Йоркда АҚШ раҳбари Дональд Трампга қарши намойишлар бошланди.
Расмий Исломободга кўра, айнан Америка раҳбарининг ҳаракатлари вазиятнинг кескинлашувини тўхтатишга ёрдам берган. Шу боис ҳам Покистон ҳукумати Трампни 2026 йилги тинчлик бўйича Нобель мукофотига расман тавсия этишга қарор қилган.
Россия Афғонистон ҳукумати билан меҳнат миграциясини тубдан кенгайтириш бўйича келишувга эришди. Тез орада Россия қурилиш объектларида ишлаётган афғонлар сони мингга етказилади.
The Wall Street Journal'нинг ёзишича, "Исроил" кунига 200 миллион долларгача маблағни ҳаво мудофаасига сарфламоқда. Ҳам зарба бериш, ҳам ракеталарни қайтариш учун ишлатиладиган ўқ-дорилар ва самолётлар ҳам харажатларни оширади. Вайрон бўлган биноларни тиклашнинг ўзи камида 400 миллион долларга тушиши кутилмоқда.
Фақат бундан кейин АҚШда ўқишни хоҳлаганлардан ўзлари фойдаланадиган ижтимоий тармоқларни кузатишга розилик талаб қилинади. АҚШ талабгорларнинг ижтимоий тармоқлардаги фаолиятини текшириб, уларда Америка Қўшма Штатларига, унинг ҳукумат тизими, маданияти, миллий қадриятлари ёки институтларига нисбатан тажовузкор муносабат мавжуд ёки йўқлигини аниқлайди.
Ҳиндистон ҳукумати мамлакатдаги мусулмонларни ноқонуний равишда Бангладешга ҳайдамоқда. Айрим ҳолларда, уй-жойини ташлаб кетишни истамаганларга қурол билан таҳдид қилинган. “The Guardian”нинг ёзишича, сургун қилинаётган мусулмонларни Бангладеш томони қабул қилмаяпти ва уларни ортига қайтармоқда.
Тарихда биринчи марта аксар америкаликлар ўз янгиликларини телевизор ёки янгилик сайтлари ҳамда иловалар орқали эмас, балки ижтимоий тармоқлардан олишини айтган. Бу, айниқса, ёшлар орасида кўп кузатилган: 35 ёшгаçа бўлган америкаликларнинг ярмидан кўпи ижтимоий тармоқлар улар учун асосий янгиликлар манбаи эканини маълум қилган.
Ҳиндистон Покистонга оқиб ўтадиган учта дарёнинг “ортиқча суви”ни ўзининг Панжоб, Харяна ва Ражастхан штатларига йўналтирмоқчи. Бунинг учун 113 километр узунликдаги канал қуриш ишлари олиб борилмоқда. Ҳиндистон ички ишлар вазири Амит Шоҳ энди Покистон “бир томчи сувга зор бўлишини” таъкидлаган.