Саудия Арабистонида Ҳаж зиёратини адо этган ва БАА орқали ватанига қайтиши керак бўлган жами 150 нафарга яқин россияликдан иборат уч гуруҳ Шаржа рейсини тўрт кундан бери кутмоқда. Кечикишларга исроилнинг Эронга қарши агрессияси фонида форс давлати ҳаво ҳудудининг ёпилиши сабаб бўлмоқда.
Эрон ядровий қуролларни тарқатмаслик тўғрисидаги шартномадан чиқиш учун ҳаракатни бошлади. Расмий Теҳрон бу ҳақдаги қарорини Халқаро атом энергияси агентлиги (МАGATE)га ҳам билдирган. Бу орқали форс давлати ядровий қурол ишлаб чиқариш йўлидаги биринчи қадамини ташлади.
исроил режимининг Ғазода қўллаётган мезонларини инобатга олсак, бу ердаги барча одамлар "тирик қалқон" ва "қонуний нишон" ҳисобланади.
Pеw тадқиқот маркази томонидан эълон қилинган янги тадқиқотига кўра, Ислом 2010 ва 2020 йиллар оралиғида дунёдаги энг тез ривожланаётган динга айланди ва мусулмонлар сафига қарийб 350 миллион киши қўшилди.
АҚШ Бағдоддаги элчихонаси ходимлари ва уларнинг оила аъзоларини Эрон билан боғлиқ таҳликалар кучайгани сабабли эвакуация қилмоқда. Ғарб нашрларининг ёзишича, исроил АҚШни Эрон ядровий иншоотларига зарба беришга тайёрлиги ҳақида расман хабардор қилган. Минтақадаги вазиятнинг кескинлашуви АҚШ ва Эрон ўртасидаги ядровий дастур бўйича музокараларнинг муваффақиятсизликка учрагани билан боғлиқлиги айтилмоқда.
Сурия туризм вазирлиги жамоат пляжларига ташриф буюрувчилар – хоҳ сайёҳ, хоҳ маҳаллий аҳоли вакили бўлишидан қатъий назар жамият ҳис-туйғуларини ҳисобга олиши шартлигини маълум қилди. Унга кўра, пляж ва бошқа жойлар ўртасида ҳаракатланаётганда аёллар чўмилиш костюмлари устидан ёпинчиқ ёки кенг халат кийиши лозим. Эркакларнинг ҳам жамоат жойларида устки кийимсиз юришига рухсат берилмайди.
Россия Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Мария Захарованинг маълум қилишича, Москва Ўзбекистон томонидан тақдим этилган нота мазмунини диққат билан ўрганмоқда. Унинг сўзларига кўра, бу мурожаат мутасадди идораларга етказилган ва ҳозирда барча объектив маълумотлар тўпланиб, белгиланган тартибда Тошкентга жўнатилади.
Эрон ҳукумати итларни кўчада сайр қилдириб юриш тақиқланган шаҳарлар рўйхатини кенгайтирмоқда. Бундай тақиқ аллақачон мамлакатнинг камида 18 та шаҳрида жорий этилган.
Эрон ахборот ва миллий хавфсизлик вазири Исмоил Хатиб мамлакат тарихидаги энг йирик махфий операциялардан бири амалга оширилганини маълум қилди. Бу амалиёт натижасида исроил ядровий дастурига оид минглаб махфий ҳужжатлар қўлга киритилган.
Россиянинг Брянск вилояти думаси депутати ва "Россия православная" ҳаракати раҳбари Михаил Иванов ёш оилаларда туғилишни кўпайтириш учун тунги интернетни чеклашни таклиф қилди. Унга кўра, интернетга қарамлик Россия демографиясига таҳдид солаётган асосий омиллардан биридир. Шу боис, Иванов ёш оилалар учун интернетдан фойдаланишни кечки 23:00 дан 02:00 гача чеклашни таклиф қилган.