Словения парламенти Фаластин давлатини тан олди, қарор ортидан парламент биноси қаршисида ушбу давлат байроғи кўтарилди. Словения ташқи ишлар вазири Таня Фажон тарихий кунни бошдан кечираётганлари, Словения Фаластинни давлат сифатида расман тан олган 147-давлат бўлганини қайд этди.
Исломнинг иккинчи муқаддас маскани ҳисобланган Мадинадаги Масжиди Набавийга масъул Саудия Арабистони маъмурияти миллионлаб намозхонлар учун қулайликни таъминлаш мақсадида жорий Ҳаж мавсуми учун оломонни бошқаришнинг самарали режасини тузди. Унга кўра, масжидга кириш ва чиқишни таъминлаш учун 60 та йўлак, жумладан, 38 та асосий ва 8 та фавқулодда вазиятлар учун йўлаклар ишга туширилади.
Швейцария Миллий кенгаши депутатлари Фаластинни давлат сифатида тан олиш таклифига қарши овоз берди. Матнда "Миллий кенгаш Фаластинни тан олишни истамаслиги ва шунинг учун сешанба куни цюрихлик Социал-демократик партия (СДП) аъзоси Фабиан Молина томонидан овозга қўйилган тегишли ташаббусни рад этгани" айтилади.
БМТ маълумотларига кўра, 2022 йилда болалар қуролли можаролардан нопропорционал тарзмда азият чекишда давом этишди, ушбу муддат давомида болаларга нисбатан 27 180 та жиддий ҳуқуқбузарлик қайд этилди. Бу ҳақда БМТнинг 2022 йилда болалар ва қуролли можаролар тўғрисидаги ҳисоботида сўз боради.
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 242 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
Америкалик конгрессменлар Исроил бош вазири Беньямин Нетаняху ва мудофаа вазири Йоав Галантни ҳибсга олишга ордер бериш талаби учун Халқаро жиноят судидан ўч олмоқда. Агар қонун лойиҳаси қабул қилинса, ХЖС ходимлари АҚШ визаларини ололмайди, уларнинг АҚШдаги активлари ва кўчмас мулк билан боғлиқ операциялари музлатилади.
“Ҳизбуллоҳ”нинг Исроил шимолига амалга ошираётган “қасос зарбалари” кучли ўрмон ёнғинларини келтириб чиқарди. Исроил ёнғинларга қарши курашишга кучи етмай, қўшни давлатлардан ёрдам сўрагани айтилмоқда. Кўплаб аҳоли пунктлари сокинлари вақтинчалик кўчирилган.
Париждаги мусулмонлар фарзандларини уйидан 200 километр узоқликда жойлашган мусулмон хусусий мактабида ўқитишга мажбур бўлмоқда. Бунга Франция ҳукуматининг 2017 йилдан бери камида 5 та мусулмон мактабини ёпгани ва бундай мактабларга молиявий ёрдамни тўхтатгани каби омиллар сабаб бўлмоқда.
Исроил бош вазири Биньямин Нетаняху Ғазо секторидаги урушни тўхтатишга тайёр эмаслигини айтди. “Биз маҳбусларнинг қайтишини осонлаштириш учун 42 кун давомида курашни тўхтатишимиз мумкин, аммо ўз мақсадимиздан, тўлиқ ғалаба қозонишдан воз кечмаймиз”, — дея қўшимча қилди у.
Украина президенти Владимир Зеленский Марказий Осиё давлатлари урушда бетараф бўлишига қарамасдан, "Кремлдан қўрққани учун РФ томонга мойилроқ" эканини таъкидлади. Бунга Қозоғистон жавоб қайтарди.