Англининг Саффолк шаҳрида ҳар йили бўлиб ўтадиган Latitude Festival мусиқа фестивали иштирокчилари тадбирга Исроилнинг Barclays банки ҳомийлик қилаётгани сабабли унда иштирок этишдан бош тортишмоқда. “Мусиқа соҳасидаги қимматли асарларимнинг зўравонлик билан булғанишига йўл қўймайман. Шунинг учун мен аризамни расман қайтариб оламан”, - деди СМАТ тахаллуси билан танилган ирландиялик қўшиқчи Сиара Мэри Элис Томпсон.
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 241 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
2018 йилдан бери Тожикистонга Сурия ва Ироқдан 300 дан ортиқ аёл ва болалар қайтарилди.
Сурия Мудофаа вазирлиги баёнотида айтилишича, Исроилнинг Ҳалаб чеккасига уюштирган ҳужуми оқибатида камида 17 киши ҳалок бўлган. Отишма душанбага ўтар кечаси содир бўлган. Душман жануби-шарқдан "баъзи нишонларга" зарбалар берди. Моддий зарар етказилган.
Qatar Airways авиакомпанияси 2 июндан Доха – Тошкент йўналишида доимий парвозларни йўлга қўйди. Қатновлар ҳафтасига тўрт марта – душанба, чоршанба, жума ва якшанба кунлари Airbus 320 самолётларида амалга оширилади. Келгусида парвозлар частотасини ошириш ҳамда Самарқанд ва Бухорога ҳам рейсларни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.
Эроннинг собиқ президенти Маҳмуд Аҳмадинажод олий ҳукумат лавозимига яна ўз номзодини қўйишга қарор қилди, деб хабар бермоқда Ислом Республикаси давлат телевидениеси. Аввалроқ, бўлажак сайловларда номзодлардан бири аёл киши бўлиши маълум бўлган эди.
Малдив ҳукумати Исроил паспорти эгаларининг мамлакатга киришини тақиқлаш бўйича фундаментал қарор қабул қилди. Шу тариқа, мамлакат раҳбарияти Ғазо секторида геноцидга дучор бўлаётган Фаластин халқига бирдамлигини билдирди. Бундан ташқари, Малдив ҳукумати Фаластинга ёрдам кўрсатиш масалалари билан шуғулланиш учун президентнинг махсус вакилини тайинлади. Малдив ороллари ҳар йили Исроилдан ўртача 15 минг сайёҳни қабул қилган.
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 239 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
Тел-Авив ва Қоҳира май ойи бошида Исроил кучлари чегара пунктини эгаллаб олганидан бери биринчи марта гуманитар ёрдам етказиб бериш учун назорат пункти очишга келишиб олди. Ушбу чегара постидаги назорат Исроил ҳарбийларидан "ҲАМАСга алоқаси йўқлиги исботланган фаластинликларга" топширилади.
2023 йилда дунёнинг 16 мамлакатида 1153 та ўлим жазоси ижро этилди. Қатл этилганларнинг 24 нафари аёллар, 5 нафари болалардир. Ўлим жазоларининг энг кўпи Эронда амалга оширилган бўлиб, асосан сунний балужлар қатл қилинган.