Россия Ташқи ишлар вазирлиги ва Адлия вазирлиги президент Владимир Путинга «Толибон» ҳаракати тақиқланган ташкилотлар рўйхатидан чиқарилиши мумкинлиги ҳақида маълум қилди. ТИВнинг фикрича, афғон толиблари ҳозирда Россиянинг душмани эмас.
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 234 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
Тинч океани жанубидаги Папуа-Янги Гвинеяда содир бўлган кўчки оқибатида қурбон бўлганлар сони 2 минг нафардан ошди. Табиий офат натижасида 150 га яқин уй тупроқ остида қолди. Минтақада қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.
25-27 май кунлари Россиянинг Ингушетия минтақасида Қуръони каримни тажвидли ўқиш буйича II-халкаро мусобақа бўлиб ўтди. Унда иштирок этган "Ҳидоя" ўрта махсус ислом билим юрти талабаси Аббосхон қори Обидов Саидмурод ўғли 3-ўринга савозор бўлди.
Россия қўшинларининг Харковдаги қурилиш гипермаркетига берган зарбаси натижасида ҳалок бўлганлар сони 15 кишига етди. Маълумотларга кўра, 43 киши жароҳатланган, яна 16 киши бедарак йўқолган.
Исроил Халқаро Суд қарорига қарамай Рафаҳ шаҳрига ҳужумларни давом эттирмоқда. Сўнгги маълумотга кўра, БМТнинг Рафаҳдаги чодир лагерларида 100 кишидан ортиқ киши ўлдирилган ва ёндирилган. Уларнинг аксарияти болалардир.
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Россия Федерацияси президенти Владимир Путин давлат ташрифи билан мамлакатимизга келди. Тошкент халқаро аэропортида Россия Президентини давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев кутиб олди. Владимир Путин Тошкент шаҳрига келгач, Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида «Янги Ўзбекистон» боғига ташриф буюрди. Анъанага кўра, Россия раҳбари Мустақиллик монументига гулчамбар қўйди. Ташрифнинг асосий тадбирлари бугун, 27 май куни бўлиб ўтади.
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 232 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
Полиция Ғазодаги фаластинликлар билан бирдамлик намойишини тарқатиб юборганидан сўнг Оксфорд университетида ўндан ортиқ талаба ҳибсга олинди.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгаши (БМТ Хавфсизлик Кенгаши) можаро зоналарида инсонпарварлик ёрдами ва БМТ ходимларини ҳимоя қилиш бўйича резолюция лойиҳасини қабул қилди. Резолюция лойиҳаси Кенгашга аъзо 15 давлатдан 14 тасининг овози билан қабул қилинди, Россия бетараф қолди.