Табиий офат туфайли мамлакатда 400 мингдан ортиқ хонадон электр энергиясидан маҳрум бўлди. Торнадо Арканзас, Кентукки, Оклахома ва Техас штатларида юз берган. Президент Байден, агар керак бўлса, Қўшма Штатлар ёрдам беришга тайёрлигини айтди.
Испания, Норвегия ва Ирландия Фаластин мустақиллигини расман тан олди. Жумладан, Испания бош вазири Шарқий Қуддус мустақил Фаластин пойтахтига айланиши, Ғазо сектори ва Ғарбий Соҳил ягона Фаластин миллий ҳукумати назорати остида бўлиши кераклигини таъкидлади.
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 235 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
Рафаҳ қочқинлар лагерида Исроил армияси томонидан аёллар ва болаларнинг шафқатсизларча ўлдирилиши ортидан Канада миграция вазири Марк Миллер Канада Ғазо сектори аҳолиси учун визалар сонини беш баробарга оширишини маълум қилди, деб хабар бермоқда Al Jazeera.
Ўзбекистон ва Россия делегациялари ўртасида 27 та ҳужжат, жумладан, кичик атом станциялари қуриш, Москва техника университети ва Бутунроссия ташқи савдо академияси филиалларини очиш бўйича шартномалар имзоланди. Икки давлат раҳбарлари ўзаро ҳисоб-китобларда миллий валюталарга ўтиш сиёсатини тасдиқладилар.
Миср ва Ғазо сектори чегарасида жойлашган Рафаҳ назорат пунктида Исроил ва Миср ҳарбийлари ўртасида қарама-қаршилик юзага келди. Отишмада ҳар икки томондан бир нафардан ҳарбий ҳалок бўлгани маълум қилинди.
Ёзда Жиззах вилоятида Россия лойиҳаси бўйича кам қувватли (330 МВт) АЭС қурилиши бошланади. «Росатом» учун бу шу турдаги станция қуриш бўйича биринчи экспорт шартномаси ҳисобланади. «Танланган майдон аллақачон текширилган, яроқлилиги ва хавфсизлиги тасдиқланган», — дейилади расмий хабарда.
Хитойда анъанавий ислом меъморий хусусиятларини сақлаб қолган сўнгги йирик масжид ҳукуматнинг масжидларни синхронлаштириш кампанияси доирасида гумбазларини йўқотди ва миноралари кўринишини тубдан ўзгартирди.
Бундан 31 йил муқаддам “Ташқи ишлар” журнали ўз даврининг энг нуфузли рисоласини нашр этди: Самуел Хантингтоннинг "Цивилизациялар тўқнашуви". Мазкур рисола дунёни шакллантиришда ва янги урушлар қўзғашда кучли туртки воситаси бўлиб хизмат қилди. Орадан шунча вақт ўтганига, даврлар алмашинуви ҳамда воқелик ўзгарганига қарамасдан, бугунги кунда ҳам ўқувчилар асарни аввалгидек зўр қизиқиш ва иштиёқ билан мутолаа қилишмоқда. Аммо қандай қилиб? Асар кенг қамровли академик доиралар томонидан мутлақо аҳамиятсиз ва асоссиз, деб топилган. Мазкур мақолада ушбу китоб ва ундаги машҳур “Ислом ва Ғарб” қарама-қаршилиги ҳақида таҳлилий ва танқидий фикрлар ҳамда маълумотларни баён қиламиз.
У сўнгги бир неча йил ичида Ислом динига қизиқиш билдириб, мусулмонларнинг ҳаётини ўрганишни бошлаган. Натижада калимаи шаҳодатни келтирди ва Қуръони каримни тўлиқ ўқиш истагини билдирди.