Покистон армияси маҳаллий ишлаб чиқарилган Fatah-II номли қисқа масофали бошқариладиган ракета тизимини муваффақиятли синовдан ўтказганини эълон қилди. Баёнотда қайд этилишича, ушбу ракета тизими замонавий навигация тизимига, ноёб траектория ва маневр қобилиятига эга. Шунингдек, ракета 400 километр масофагача уча олади.
Сўнгги йилларда юқори малакали французларнинг аксарияти муҳожирларнинг фарзандлари, Лондон, Нью-Йорк, Монреал ёки Дубай каби шаҳарларда хорижда янги бизнес бошлаш мақсадида Францияни тарк этишмоқда. Онлайн сўров натижасига кўра, 1000 дан ортиқ одамнинг 71 фоизи ирқчилик ва диний камситишлар туфайли Францияни тарк этган.
АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси минимал кўпчилик овоз билан Исроилга узлуксиз қурол етказиб беришни назарда тутувчи республикачилар қонун лойиҳасини маъқуллади. Конгрессда қонун лойиҳасини 224 сенатор қўллаб-қувватлади, 187 нафари эса қарши овоз берди.
Дания байроғи остида сузиб юрган Marianne Danica экипаж аъзолари 21 май куни портга киришни сўрашган. Бироқ, Испания ташқи ишлар вазирлиги геноцидда айбланаётган Исроил учун қурол ва ўқ-дорилар олиб кетаётган кеманинг Испания портига киришини рад этди. Аниқланишича, кемада 12 тонна ракета, 1,5 тонна портловчи ва 740 килограмм бошқа ҳарбий материаллар бўлган.
Ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимлари Қрим ярим ороли ҳудудида 51та, Краснодар ўлкаси ҳудудида 44та, Белгород вилояти ҳудудида 6та ва Курск ҳудудида битта дронни йўқ қилди ва тутиб олди”, - дейилади Россия департаменти баёнотида. Қора денгиз флоти патруль катерлари денгизда олтита ҳайдовчисиз катерни йўқ қилганини маълум қилди.
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 224 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
Австралиялик собиқ ҳарбий адвокат Девид Макбрайт 2005-2016 йиллар оралиғида Австралия махсус кучлари томонидан Афғонистонда кўплаб қуролсиз эркаклар, болалар ва тинч аҳоли ўлдирилганини фош қилгани учун 6 йилга қамалди.
Ҳудудда комендантлик соати жорий қилинди. Тартибсизликлар пайтида 5 киши ҳалок бўлди. Франция Ташқи ишлар вазирлиги Озарбайжонни гўёки Франциядаги сепаратизмнинг кучайишида рол ўйнаганликда айблади.
Уолтер Мартин исмли шахс Бровард округидаги Форт-Лодердейл халқаро аэропортида ҳижобли мусулмон аёлга оғзаки тажовуз қилган, уни турли беҳаё сўзлар билан ҳақоратлаган. Америка-Ислом муносабатлари кенгашининг Флорида бўлими исломофоб жангариларга қарши айбловлар қўйилишини олқишлади.
АҚШ Федерал Қидирув Бюроси (ФҚБ) исроиллик тарихчи Илан Паппени Детройт аэропортида Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракатини қўллаб-қувватлагани учун ҳибсга олинди. У 2 соат давомида сўроқ қилинган, ФҚБ ходимлари ундан ҲАМАС тарафдорими, Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳаракатларини геноцид деб ҳисоблаши, Исроил-Фаластин можаросининг ечими тўғрисида сўраган. Шунингдек, мобил телефони текширувга олиб кетилган.