Эроннинг Машҳад шаҳрида кучли ёмғир келтириб чиқарган сув тошқини оқибатида етти киши ҳалок бўлди. Машҳад муниципалитети раҳбари Моҳсен Даверининг айтишича, тошқиндан жабрланган камида 250 оила шаҳарнинг хавфсизроқ жойларига эвакуация қилинган. Шаҳардаги жами 150 та уй сув тошқинидан зарар кўрган. 12 киши бедарак йўқолган.
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 223 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
Россиянинг қатор ширкатлари Афғонистондаги Қўштепа канали ёнидан қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун ерларни узоқ муддатга ижарага олмоқда. Шунингдек, Россия Афғонистонда иш ўринлари яратиш ва мамлакатни ривожлантириш лойиҳаларига сармоялар киритишни бошлади.
Исроилнинг собиқ мудофаа вазири Авигдор Либерман Исроил бош вазири Беньямин Нетаняху ва Ҳарбий кенгашни кескин танқид қилди. Нетаняху Исроилни йўқотишларга олиб бораётганини, ҲАМАС ва унинг раҳбари Яҳё Синвар урушни Нетаняхудан кўра туннелларда туриб яхшироқ бошқараётганини айтди.
Нигер бош вазири Али Ламин Зейн АҚШнинг ҳараракатлари қўшинларининг Нигердан чиқариб юборилишига сабаб бўлганини маълум қилди. "Америкаликлар бизнинг тупроғимизда қолди ва террорчилар одамларни ўлдириб, шаҳарларни ёқиб юборганида ҳеч нарса қилмади", - деди у.
Ҳукумат вакилларининг фикрича, меҳмонхоналар, ресторанлар ва конгресс ва кўргазма тадбирларининг ҳалол стандартларига мувофиқлигини сертификатлаш хорижлик меҳмонлар учун ҳам, мусулмон россияликлар учун ҳам таътилга ёки хизмат сафарларига тайёргарлик кўриш жараёнини соддалаштиради.
Бутун дунё бўйлаб ички кўчирилганлар сони рекорд даражага кўтарилди. Ички кўчиш мониторинги маркази бугун эълон қилган ички кўчишлар тўғрисидаги глобал ҳисоботга кўра, ўтган йил охирида 68,3 миллион киши можаро ва зўравонликлар, 7,7 миллион киши эса табиий офатлар туфайли ўз уйини ташлаб кетган.
Фаластинликлар бугун – 15 май куни 1948 йилги Накбанинг 76 йиллигини нишонлашмоқда. Бу Фаластиннинг ватани – тарихий Фаластиннинг вайрон қилинганини ва 1948 йилда Фаластин аҳолисининг оммавий этник тозаланишини англатади.
Гарвард маъмурияти ҳайдалган талабаларни қайтаришни маъқуллади ва Исроилга сармоя киритиш масаласини муҳокама қилишга рози бўлди, дея таъкидлади талабалар. Шунингдек, Фаластин тарафдори бўлган норозилик намойишлари Гарвард университетида ўқишни тўхтатишга олиб келган ва 60 дан ортиқ талаба интизомий жазога тортилган.
Ишғолдаги Ғазо секторида Фаластин гуруҳлари Исроил армиясига тегишли 21 та ҳарбий машинани ўққа тутди. Тўқнашувлар чоғида Исроил армиясининг 14 та танки, тўртта бульдозери ва учта ҳарбий машинасига зарба берилган.