“Толибон” делегацияси Қозондаги “Россия – ислом олами: KazanForum” халқаро иқтисодий форумида иштирок этиш учун Москвадан Татаристонга парвоз қилиш керак эди. Бироқ эрталаб уюштирилган дрон ҳужуми туфайли делегация ташрифи кечикди.
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 222 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
Россия президенти Владимир Путин Россия Мудофаа вазирлиги раҳбари лавозимига бош вазирнинг иқтисодий масалалар бўйича собиқ биринчи ўринбосари Андрей Белоусов номзодини илгари сурди. Андрей Белоусов ким? Белоусов зиммасига қандай вазифалар юклатилган, ҳарбий соҳага иқтисодчини бош қилишдан кўзланган мақсад нима? Azon Global ушбу масала атрофида мутахассислар ва Ғарб матбуоти муносабатларини ўрганди.
Индонезиянинг Бали оролида бир россиялик, украиналик ака-ука ва бир Индонезия фуқароси гиёҳванд моддалар ишлаб чиқариш ва тарқатиш билан шуғуллангани учун қўлга олинди. Тергов маълумотларига кўра, йигитлар аниқ белгиланган вазифаларни бажаришган: украиналиклар гиёҳванд моддаларни ишлаб чиқариш билан шуғулланган, Россия фуқароси тарқатиш учун жавобгар, индонезиялик эса воситачилик қилган. Уларнинг барчаси қатл этилиши мумкин.
Исроил 1948 йилда тарихий Фаластин ерларида мустақиллик эълон қилганидан буён ўтган 76 йил ичида 134 мингдан ортиқ фаластинликларни ўлдирди, 1967 йилдан буён 1 миллиондан ортиқ кишини ҳибсга олди.
АҚШ ҳукуматининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан Оқ уйдаги маъмурият Ғазода Исроил томонидан геноцидга йўл қўйилгани далилларини кўрмаётганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар ҲАМАСнинг мағлуб бўлишини кўришни истайди. Вашингтон расмийси, шунингдек, уруш гирдобида қолган фаластинликлар ўта оғир шароитда яшаётгани ва Исроилнинг Рафаҳдаги йирик ҳарбий амалиёти хато бўлганини таъкидлаган.
Қизил денгизда ҳусийлар томонидан Исроилга алоқадор кемаларга ҳужум қилгани ва кемалар Яхши умид бурни орқали Африкани айланиб ўтишни бошлаганидан кейинги тўрт ой ичида (2023 йил декабри ўрталаридан 2024 йил апрелигача) атмосферага қўшимча 13,6 млн тонна иссиқхона газлари чиқарилган. Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, агар инқироз давом этса, чиқиндилар миқдори йилига 41 млн тоннага етиши мумкин.
Пентагон майори Харрисон Манн АҚШ Исроилнинг Ғазодаги урушини қўллаб-қувватлагани учун истеъфога чиқди. Бу Америка ҳарбий ва разведка ҳамжамиятининг аъзоси биринчи марта оммавий истеъфоси ҳисобланади. "Ўтган ойлар бизга Фаластин воқеалари тасвирланган энг даҳшатли ва юракни эзувчи тасвирлар тақдим этилди ва мен бу тасвирларни эътиборсиз қолдира олмадим. Бу менда ақл бовар қилмайдиган айбдорлик ҳиссини пайдо қилди", - деди Манн.
Эрон парламенти мамлакат жанубидаги суннийлар яшайдиган Систон ва Балужистон вилоятини турли номдаги 4 та вилоятга бўлиш таклифини муҳокама қилмоқда. Шунингдек, 10 миллион одамни кўчириш ҳамда Систон ва Балужистон қирғоқларини бошқа вилоятларга ўтказиш масалалари ҳам кўриб чиқилмоқда.
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 221 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.