Ўзбекистон Республикаси Россия фуқаролари учун мамлакатга ички паспорт ёки ID-карта билан 30 кунгача муддатга визасиз кириш тартибини жорий этиш устида иш олиб бормоқда. Ҳозирда россияликлар Ўзбекистонга фақат хорижий паспорт орқали кириши мумкин бўлиб, визасиз тартиб 15 кунгача амал қилади.
Оч ва ҳолдан тойган фаластинликлар исроил ва АҚШ томонидан ташкил этилган ёрдам тарқатиш марказида навбатда турган пайтида ўқ овозлари эшитилди. Босқинчи исроил армияси уч кишини отиб ўлдирди, яна 46 кишини жароҳатлади. Кадрларда фаластинликларнинг атрофи тўсилган йўллар ва ҳудудларга жойлаштирилганини кўриш мумкин. Бу босқинчилар томонидан мусулмонларнинг барча инсоний ҳуқуқлардан маҳрум этилаётганига бир мисолдир.
Трамп маъмурияти хорижий давлатлардаги дипломатик ваколатхоналарига талаба визаси учун янги суҳбатлар тайинлашни вақтинча тўхтатишни топширди. Талабаларнинг ижтимоий тармоқ саҳифаларини текшириш режалаштирилмоқда.
Москва вилояти Нахабино шаҳарчасидаги Георгий черкови руҳонийси, иерей Павел Островский нега насроний рус аёллари кўпинча мусулмон эркакларга турмушга чиқаётгани ҳақида ўз фикрини билдирди.
Ғазода амалга оширилаётган қатлиомда шерикликда айбланаётган АҚШнинг мазкур ҳарбий юклари Исроилга 800 та самолёт ва 140 та денгиз кемаси орқали етказилгани таъкидланди.
Исроил Хавфсизлик кабинети ишғол остидаги Ғарбий Соҳилда 22 та янги ноқонуний яшаш пункти қурилишини маъқуллади. Ҳукуматнинг бу қадами 1967 йилда Ғарбий Соҳил ишғол этилганидан буён қабул қилинган «энг муҳим қарор» деб баҳоланди.
Саудия Арабистони 1446 ҳижрий йил зулҳижжа ойининг 1-куни 28 май, чоршанба кунига тўғри келишини эълон қилди. Шунга кўра, 9-зулҳижжа, яъни Арафа куни — 5 июн, пайшанба, 10-зулҳижжа, яъни Қурбон ҳайитининг биринчи куни — 6 июнь, жума кунига тўғри келади.
Саудия Арабистонида ҳукуматнинг зулм сиёсати, сионистларга тобелиги ҳамда ахлоқсизликка йўл очиб бераётганига қарши “Эркин ниқоблилар” ҳаракати оммалашиб бормоқда. Пойтахт Ар-Риёд ва Макка шаҳарларида бошланган норозилик ҳаракати валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон даврида тобора кучаймоқда. Гап шундаки, ёшлар ўз танқидларини ижтимоий тармоқларда кенг тарқалаётган видеолари орқали ифодалашяпти. Тасвирларда юзлари ниқобланган ёшлар Саудияда ҳақиқатни айтиш жиноятга айлангани, Саудлар режими фақат ҳукмдорни мадҳ этувчи, босқинчи исроилни севадиган ҳамда ахлоқсизликка мойил одамлар учун қучоқ очишини таъкидлашмоқда.
Олдинроқ, Саудия Арабистони 2026 йилдан бошлаб мамлакатда 73 йилдан бери амал қилаётган алкогол тақиқларини қисман бекор қилишга қарор қилгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Маҳаллий нашрлар ушбу қарор фақат чет эллик сайёҳлар учун мўлжалланган танланган ҳудудларга тааллуқли экани ҳақида ёзишди. Аммо кутилмаганда Саудия Арабистони ҳукумати спиртли ичимликларга қўйилган тақиқ олиб ташланиши ҳақидаги хабарларни қатъий рад этди.
Индонезияда кўча супурувчи бўлиб ишловчи Легиман Ҳажга бориш учун учун1986 йилдан буён пул йиғди. "Ниҳоят, Каъбани ўз кўзим билан кўра олганимга ҳали ҳам ишонолмаяпман", дейди ҳозирда рафиқаси билан бирга Маккада бўлган Легиман.