Миллиардерлар сони ва бойлиги ҳар қачонгидан ҳам кўпайди. Forbes маълумотларига кўра, дунё бўйича миллиардерлар сони ўтган йилга нисбатан 141 нафарга ошди. Уларнинг умумий бойлиги эса бир йилда 2 триллион долларга ошиб, 14,2 триллион долларга етди. Миллиардерлар рўйхатидан бу йил Россиянинг 125, Туркиянинг 27, Қозоғистоннинг 6 нафар фуқароси ўрин эгаллади.
Исроил миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвир автомобили йўл-транспорт ҳодисасига учраб, жароҳат олди. Вазир ўзининг фаластинликларга қарши кескин қарашлари ва Ал-Ақсо масжидига босқинлардаги иштироки билан машҳур.
Россиянинг Украинага бостириб кириши ортидан давлатлар мудофаа ва уруш учун рекорд даражада маблағ ажратишни бошлади. 2023 йилда дунё миқёсида қуролланишга 2,446 триллион доллар сарфланган бўлса, биринчи бешликдаги АҚШ, Хитой, Россия, Ҳиндистон ва Саудия Арабистони мудофаа ва уруш харажатларига жами 1,480 триллион доллардан зиёд маблағ йўналтирган.
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 203 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
Европарламент Россияда президентлик сайловлари нодемократик ўтгани тўғрисидаги резолюцияни қабул қилди.
Юзлаб тожикистонликлар бир неча кундан буён Россия-Қозоғистон давлат чегаралари ўртасидаги бетараф ҳудудда қолиб кетмоқда. Рус чегарачилари тизимда носозлик рўй берганини айтиб, уларни ортга қайтармоқда, айни пайтда болалар, 60 ёшдан ошганлар ва бошқа давлатлар фуқароларини ўтказиб юбормоқда. Ортга қайтмоқчи бўлганлардан эса қозоқ чегарачилари Россияга киритилмагани тўғрисида ҳужжат талаб қилиб, ўтказмаяпти.
Исроил армияси Ғазо сектори жанубидаги Хон Юнус шаҳридан чиқиб кетиши ортидан Носир касалхонаси ҳудудида учта оммавий қабр топилди. Улардан жами 392 нафар фаластинлик, жумладан, аёллар ва болаларнинг жасадлари чиқариб олинди. Баъзи жасадларда қийноқ ва қатл аломатлари бор.
Россия президенти Владимир Путин яқин йилларда мамлакатда ходимлар ва малака етишмаслиги муаммоси кузатилишини маълум қилди. У меҳнат бозорида яқинлашиб келаётган ходимлар танқислигини паст малакали муҳожирлар ҳисобидан қоплашни тақиқлади. "Бизга бошқа ёндашувлар керак", - деди Россия президенти.
Дунёга "Ғарб цивилизацияси" дея сотилган либос эндиликда "ваҳшийлик” тусини олмоқда. Немис расмийлари ва оммавий ахборот воситалари сионизмни жўшқинлик ҳамда ғайрат билан қўллаб-қувватлаётгани сабабини тушуниш учун Германиянинг Африкадаги узоқ давом этган мустамлакачилик ва империализм тарихини ёдга олиш лозим бўлади... Колумбия университети профессори Ҳамид Дабошининг мақоласи (+видео)
АҚШ Сенати ниҳоят Украинага 61, Исроилга ва Ғазо секторига инсонпарварлик ёрдами учун 26 ҳамда Тайвань ва Ҳинд-Тинч океани минтақасида хавфсизликни таъминлашга 8 миллиард доллар ажратишни кўзда тутган қонун лойиҳасини қабул қилди. Ушбу ҳужжат тез орада президент Байден томонидан имзоланиши кутилмоқда.