АҚШда Ғазода қирғин уюштираётган Исроилга ҳарбий ёрдам ажратишга қарши талабалар намойишлари кўлами ва жўғрофияси тобора кенгайиб бормоқда. Айни пайтда нафақат АҚШ, балки Европадаги нуфузли университетларда ҳам намойишлар бўлиб ўтмоқда. Azon Global вазиятга қисқача назар ташлади.
Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди сайловолди учрашувида мамлакатда яшаётган 202 миллион мусулмонни ёппасига “айғоқчилар” деб атаб, “халқ бойлиги”ни улар ўртасида тақсимламасликка чақирди. Мухолифат уни “нафрат қўзғатиш” ва сайлов қоидаларини бузганликда айблади.
2019 йилда Исломни қабул қилган ва яқинда масжид қуриш режаларини эълон қилган кореялик таниқли эстрада қўшиқчиси ва “ютубер” Дауд Ким Инчеон шаҳрида масжид режасини амалга оширишда кўплаб тўсиқларга дуч келмоқда. Масжид қурилишига маҳаллий аҳоли қаттиқ қаршилик кўрсатмоқда.
Фаластинда биз гувоҳ бўлаётган фалокатни битта бадбахт раҳбарга юклаб қўйиш тўғри эмас! Халқим бошига тушган бу мусибатларда фақат Исроил бош вазири айбдор эмас. Бугун Исроил бомбалари Ғазонинг ҳар бир бурчагини вайрон қилаётганига, вайроналар остида болалар ҳалок бўлаётганига фақат уни айбламаган бўлардим. Мен 2013 йилда, Ғазода халқимнинг қирғин қилинаётганини хабарларда эшитганимда ҳам фақат уни айбламадим.
Тобеинлардан Мужоҳид ибн Жабр раҳимаҳуллоҳ айтади: "Қалбни инсон кафтига менгзатса бўлади; киши бир гуноҳ қилса қалбидан бир бармоқ букилади, яна бир гуноҳ қилса яна бири ҳатто, ҳамма бармоғи букилгач, муштдек қотади-да, кейин унга муҳр урилади..."
АҚШнинг етакчи университетларида Фаластинни қўллаб-қувватлаш ва Исроилга ҳарбий ёрдамга қарши намойишлар давом этмоқда. Талабалар норозилиги сабабли Колумбия университети масофавий таълимга ўтди, Ҳарвард ходимлар ва талабалардан бошқаларга эшикларини ёпди.
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 200 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
Ўтказилган ижтимоий сўров натижаларига кўра, “Крокус Сити Холл”даги фожиадан сўнг россияликларнинг 55-60 фоизи меҳнат муҳожирларига нисбатан “аниқ салбий” фикрга келган. Саккиз ой муқаддат бу кўрсаткич 40 фоизни ташкил этганди.
Арканзас ва Букингем университетлари олимлари ўтказган тадқиқотларда хусусий диний мактаблар ўқувчиларни фуқароликка тайёрлашда самаралироқ экани аниқланди. Олимларнинг фикрича, жамиятда диний мактабнинг мавжудлиги жиноятчилик даражасини сезиларли даражада камайтиради. Бундай мактаблар ўқувчилари сиёсий бағрикенглик, бошқаларнинг ҳуқуқлари ва фикрларини хурмат қилишга шайлиги, сиёсий, ижтимоий ва хайрия ишларида фаоллиги ва бошқа жиҳатлари билан ажралиб туриши маълум бўлди.
Машҳур ислом олими Абдулмажид аз-Зиндоний 82 ёшида вафот этди. У афғон мусулмонларининг Собиқ Иттифоққа қарши кураши қатнашчиси, ОИТСга қарши кураш воситасини кашф этган тиббиёт олими сифатида ҳам дунёга машҳур.