Ҳиндистоннинг энг кўп аҳолига эга Уттар-Прадеш штати суди исломий мактабларни амалда тақиқлади. Ушба қарор штатдаги 25 минг мадрасада таҳсил олаётган 2,7 миллион нафар ўқувчи-талабалар ҳамда ўн минглаб ўқитувчиларга тааллуқли. Ҳиндистон мусулмонлари суд қарорига қарши норозилик билдирмоқда.
АҚШнинг собиқ президенти ва бўлажак сайловларда президентликка эҳтимолий номзод Дональд Трамп сайловчилар билан учрашувда муҳожирларни бир неча бор “ҳайвонлар” деб атади. Шунингдек, у Лотин Америкаси давлатларини ўз жиноятчиларини атайлаб АҚШга жўнатаётганликда айблади.
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 180 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
Араб мамлакатларида демократия ўзининг ижобий мевасини ҳануз бермади, аксинча бу минтақада келишмовчиликлар кузатилмоқда. Бунга сабаб сифатида баъзи тадқиқотчилар: “Демократия арабларга тўғри келмайди, чунки демократия ўзи пайдо бўлган ғарб муҳитига хос, арабларга эса адолатли диктатор керак”, деган фикрни келтирмоқдалар. Сизнингча бу қанчалик тўғри фикр?
Исроил ҳарбий самолётлари Сурия пойтахтидаги Эрон консуллиги биносига ракета зарбасини берди. Натижада беш киши – дипломатлар ва ҳарбий маслаҳатчилар, жумладан, Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси генерали Муҳаммад Ризо Зоҳидий ҳалок бўлди. Бино тўлиқ вайрон бўлган.
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 178 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
Воронеждаги чойхонага эрта тонгда портлаш содир этилди. Дастлабки тахминга кўра, ҳодисага рақобатчилар ўртасидаги кураш сабабчи бўлган. Ҳужумчилар оқ енгил машинада келиб, ойнани синдирган ва ичкарига граната улоқтирган.
Покистоннинг Балужистон вилоятида бир гуруҳ сапёрлар жангарилар ҳужумига учради. Натижада икки ҳарбий ҳалок бўлди, тўрт нафари жароҳатланди. Йил бошидан буён мамлакатнинг иккита вилоятида 200 дан зиёр қўпорувчилик ҳаракати содир этилиб, 281 нафар тинч аҳоли вакиллари ва хавфсизлик ходимлари ҳалок бўлди. 48 та аксилтеррор амалиёти давомида эса 151 нафар жангари зарарсизлантирилди.
Қуддусда Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги уруш бошланганидан бери энг йирик норозилик намойиши бўлиб ўтди. 100 мингдан зиёд киши қатнашган намойиш ташкилотчилари ҳукумат истеъфосини талаб қилиб, Ғазо секторида гаровда бўлган 130 нафар исроилликни озод қилишга олиб келадиган келишувга рози бўлишга чақирмоқда. Норозилик ҳаракатлари вакиллари бу ҳафта Қуддус бўйлаб тўрт кунлик митинг ва тадбирлар ўтказишни режалаштирмоқда.
“Крокус” воқеаларидан сўнг Россияда исломофобия ва тожикларга қарши нафрат ҳодисалари ортиши ортидан тожикистонликлар оммавий равишда Россияга сафарларини бекор қилмоқда. Россия авиакомпаниялари йўловчилар оқими кескин камайгани сабабли Тожикистондан РФга парвозлар сонини қисқартирмоқда.