Сенегалнинг янги сайланган президенти Бассиру Диомайе Фэй тарихий мурожаатида Франция ҳарбий кучларини мамлакатни тарк этишга чақирди. Президент Фэй Париж билан олдинги барча келишувларни қайта кўриб чиқиш зарурлигини таъкидлади.
Жанубий Кореянинг Booyoung компанияси ўз ходимларига оиласида туғилган ҳар бир бола учун 100 млн вон ($72,3 минг) бонус таклиф қилмоқда. Компания шу йўл билан мамлакатда туғилиш даражасини оширишга хисса қўшмоқчи. Мамлакатда туғилишнинг умумий коэффициенти 2022 йилдаги 0,78 дан 2023 йилда 0,72 промиллега тушди. 2024 йилда 0,68 га ва 2025 йилда 0,65 га тушиши прогноз қилинмоқда, бу барқарор аҳолини таъминлаш учун зарур бўлган 2,1 промилледан анча паст.
Европа Иттифоқи Киев кутаётган Россия активларидан олинган 5 млрд евролик даромадни сақлаб қолишга қарор қилди. Ушбу маблағлар “юридик харажатларни қоплаш учун” ушлаб қолинадиган бўлди.
Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси “Крокус Сити Холл”да теракт содир этганлар билан алоқадорликда гумонланаётган 9 кишини қўлга олди. Уларни қўлга олишда Душанбеда жойлашган Россия хавфсизлик кучлари иштирок этган. Россияда эса терактда алоқадорликда гумонланаётган яна бир тожикистонликка нисбатан иш очилди.
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 175 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
БМТ Халқаро суди Исроилга Ғазога гуманитар ёрдамнинг тўсиқсиз етказилишини таъминлаш ва фаластинликларнинг ҳуқуқларини бузмасликни буюрди. Халқаро суд Ғазодаги вазият 2024 йил 26 январдаги тақиқлардан кейин янада ёмонлашди, бу эса янги чоралар кўришни талаб қилади, деб ҳисоблайди.
Мадриднинг «Реал» клуби ва Германия терма жамоаси ҳимоячиси Антонио Рюдигер ижтимоий тармоқда обуначиларини Рамазон ойи билан табриклаб, шаҳодат бармоғини юқорига қаратиб тушган расмини эълон қилди. Унинг бу ишорасини журналист Жулиан Рейхелт террор ташкилоти алоқаси белгиси деб ҳисоблади. Футболчи журналистни судга берди.
Халқаро миграция ташкилоти 2023 йил йил муҳожирлар учун замонавий тарихдаги энг ҳалокатли йил бўлгани, 8540 дан ортиқ ўлим қайд этилиб, ҳалок бўлганларнинг 60 фоизи чўкиб кетганини маълум қилди. Ҳар учинчи ўлим эса қуролли тўқнашувлардан қочаётганда содир бўлади.
РФ президенти Владимир Путин Украина F-16 самолётларини учинчи давлатлар аэродромларидан учирса, ушбу аэропортлар Россиянинг қонуний нишонига айланишини маълум қилди. Путин, шунингдек, Россиянинг бошқа давлатларга ҳужум қилиши эҳтимоли ҳақида гапириб, “Россия фақат руслар учун” чақириғига муносабат билдирди.
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 174 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.