Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги Исроил ишғоли натижасида Ғазода яна икки боланинг очликдан ўлганини маълум қилди. Шундай қилиб, очлик ва сувсизлик натижасида ҳалок бўлган ғазолик болалар сони 6 нафарга етди. Исроил 23 январдан буён Ғазо шимолига инсонпарварлик юкларини ўтказаётгани йўқ.
Эрта тонгда Исроил кучлари Ғазо шаҳри жанубидаги Решид кўчасидаги Наблуси чорраҳаси яқинида инсонпарварлик ёрдамини кутаётган фаластинликлар оломонига зарба берди. Ҳужум оқибатида ҳалок бўлганлар сони 104 нафарга етди, 760 киши яраланган. Шунингдек, секторда яна 7 бола очликдан ўлди ва улар сони 13 нафарга етди.
Исроилнинг Ғазо сектори ва Иордан дарёсининг ғарбий соҳилида олиб бораётган уруш жиноятлари бошланганига 145 кун бўлди. Куннинг асосий воқеалари дайжести.
Грозний суди Россиянинг Волгоград вилоятида истиқомат қилувчи фуқаро Никита Журавелни намойишкорона Қуръон ёқишда айблаб, 3,5 йилга озодликдан маҳрум этиш жазосини тайинлади. Суданувчи айбини қисман тан олди.
7 октбярдан бери Исроил Ғазога 70 минг тоннадан зиёд оғирликдаги бомбаларни ёғдирди. Ҳужумлар давомида 500 дан ортиқ масжид ва черков, 300 дан ортиқ университет ва мактаб, 360 мингдан ортиқ турар-жой бинолари вайрон бўлди.
“Глобал жануб” билан муносабатлардаги муаммолар Ғарбнинг дунёдаги ҳукмронлиги даври ниҳоясига етганини кўрсатади, дея маълум қилди ЕИ бош дипломати Хосеп Боррел. Унинг фикрича, Ғарб, яъни АҚШ ва ЕИнинг Африка, Осиё ва Жанубий Америкадаги таъсири камайишидан Россия фойда кўради.
АҚШ президенти Жо Байден душанба куни Ғазода сулҳ келаси ҳафтагача бошланишига умид билдирди. Ушбу баёнот Қатардаги музокаралар вақтига тўғри келди. Исроил эса ҲАМАС йўқ қилинмагунча урушни тўхтатмаслигини очиқ айтишда давом этмоқда. Рамазонгача Ғазода сулҳ тузиладими?
АҚШ Ғазо ва Ғарбий Соҳилдаги фаластинликларга ўта зарур ёрдамларни кўрсатувчи гуманитар дастурларни қўллаб-қувватлаш учун қўшимча 53 миллион доллар ёрдам беради. Янги пакет можаро вақтида Ғазога етказилган Америка ёрдамининг умумий миқдорини 180 миллион долларгача оширади.
Хитой 2024 йилда коинотга 300 дан ортиқ сунъий йўлдош учиришни режалаштирмоқда. 100 та учиришдан 30 таси хусусий компаниялар томонидан амалга оширилади.
Эрон сўнгги йилларда биринчи марта ядровий қурол даражасидаги 60 фоизгача бойитилган уран захирасини 128,3 кг дан 121,5 кг гача қисқартирди.