Россия ҳукумати баҳор ва ёзда талаб ўсишини барқарорлаштириш мақсадида 1 мартдан бошлаб бензин экспортига олти ойга вақтинчалик тақиқ жорий этишни режалаштирмоқда.
Иордания ҳарбий-ҳаво кучлари самолётлари парашютларда Ғазо секторидаги касалхоналар учун гуманитар ёрдам юкларини ташлади. Ёрдам гуманитар юк ва озиқ-овқат ёрдами, жумладан, озиқавий қиймати юқори бўлган тайёр таомларни ўз ичига олган.
Якшанба куни қуролланган жангарилар Буркина-Фасодаги масжидга уюштирган ҳужумда 14 нафар мусулмон ҳалок бўлди. Ҳарбийлар ва Ватан ҳимояси кўнгиллари орасида ҳам қурбонлар бор.
Исроилнинг Ғазо сектори ва Иордан дарёсининг ғарбий соҳилида олиб бораётган уруш жиноятлари бошланганига 144 кун бўлди. Фаластин, Яман ва Ливанда содир бўлган асосий воқеалар дайжести.
Ғазо секторида геноцид бошланганидан буён босқинчи Исроил иқтисодиёти қарийб 20 фоизга қисқарди. Исроил банки можаро 2025 йил охиригача Исроилга тахминан 70 миллиард долларга тушишини башорат қилмоқда.
2024 йилнинг дастлабки 50 кунида АҚШда 55 маротаба оммавий отишма содир этилди. Уларда энг камида 92 киши ҳалок бўлди, 186 киши жароҳатланди.
Исроил томонидан Ғазо секторида қатлиом бошланганига 137 кун бўлди. Ўтган куннинг асосий воқеалари дайжести.
Халқаро Қизил Хоч қўмитаси Россия-Украина можароси пайтида 23 минг киши бедарак йўқолган, охирги икки йил давомида қўмитага бедарак йўқолган қариндошларини қидириш бўйича оилалардан 115 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушганини маълум қилди.
Бразилия президенти Луис Инасиу Лула да Силва Ғазо секторида содир бўлаётган воқеалар “уруш эмас, геноцид” эканини айтганидан сўнг Исроил томонидан “персона нон грата” деб эълон қилинди. Бразилия Тел-Авивдаги элчисини “маслаҳатлашувлар” учун пойтахтга чақирди.
Исроил томонидан Ғазо секторида қатлиом бошланганига 136 кун бўлди. Ўтган куннинг асосий воқеалари дайжести.