Исроил мудофаа Йоав Галант Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш келишувига эришилган тақдирда ҳам Ливандаги Ҳизбуллоҳ ҳаракати билан тўқнашувлар давом этишини маълум қилди.
Суданда ўзаро уришаётган томонлар Баҳрайнда музокаралар ўтказиб, мамлакат бирлигини сақлаш бўйича келишиб олгани маълум қилинди. Мазкур тўқнашувлар 12 минг кишининг ўлимига, очарчилик ва миллионлаб инсонларнинг кўчирилишига сабаб бўлди.
БМТ агентлиги Ғазо ўз ялпи ички маҳсулотини ҳатто жанговар ҳаракатлар тўхтаб, охирги 0,4 фоизлик ўсиш суръатига қайтганидан кейин ҳам 2092 йилгача тиклаши мумкинлигини маълум қилди.
АҚШ ўз базасига уюштирилган ҳужумга жавобан Ироқ ва Суриядаги Эрон Инқилобий Гвардияси корпуси ва унга алоқадор ҳарбийлашган гуруҳларга қарашли нишонларга ҳаводан зарбалар беришни бошлади.
АҚШ, Буюк Британия ва Европа Иттифоқи мамлакатларидаги 800 дан ортиқ иқтидордаги ҳукумат амалдорлари ўз ҳукуматларининг Исроил ва Ғазо ўртасидаги урушдаги сиёсатига қарши жамоавий баёнотни имзолади. “Ҳукуматларимиз юритаётган сиёсат халқаро ҳуқуқнинг жиддий бузилиши, уруш жиноятлари ва ҳатто этник тозалаш ёки геноцидга олиб келиш хавфига эга”, дейилади баёнотда.
Хитой Толибон билан алоқаларни мустаҳкамламоқда, Си Цзинmпин 30 январь куни Толибон томонидан тайинланган элчи – Билол Каримийдан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олди. Ундан аввалроқ эса Хитой Афғонистонга Толибон ҳокимият тепасига келганидан кейин расман янги элчи тайинлаган биринчи давлат бўлганди.
Жума куни эрталаб Исроил томонидан Дамашқ жанубига ҳаво ҳужуми уюштирилиши оқибатида уч киши, жумладан Эрон Инқилобий гвардияси маслаҳатчиси Саид Алидадий ҳалок бўлди.
ЖССТ раҳбари Тедрос Адханом Гебреесус 100 мингдан ортиқ ғазоликлар ё ўлган, яраланган ёки бедарак йўқолган ва ҳалок бўлган деб ҳисобланаётганини маълум қилди. Унинг қайд этишича, эксклавда очарчилик хавфи юқори ва бу хавф кундан-кунга ортиб бормоқда.
Чикаго шаҳар кенгаши Ғазо секторида ўт очишни тўхтатишга чақирувчи резолюцияни қабул қилди ва Чикаго Ғазо секторида ўт очишни тўхтатишга чақирган АҚШнинг энг йирик шаҳрига айланди. Мажлис кескин руҳда ўтди, айримлар бақир‑чақир қилди, баъзилар куч билан залдан олиб чиқиб кетилди.
Россия президенти ҳузуридаги Инсон ҳуқуқлари кенгаши тижорий ва турар жой биноларидаги намозхоналарни ёпиш ва тақиқлаш масаласини кўриб чиқмоқда. Бунга ушбу намозхоналарнинг аҳолига ноқулайлик туғдираётгани сабаб қилиб кўрсатилмоқда.