Исроил томонидан Ғазо секторида қатлиом бошланганига 119 кун бўлди. Ўтган куннинг асосий воқеалари дайжести.
Исроил ҳарбийлари 2023 йил 27 октябрда ишғол остидаги Ғазода қуруқликдаги амалиётлар бошланганидан бери сектор шимолидаги бир қанча ҳудудлардан, шунингдек, Ғазо шаҳри (эксклавнинг маъмурий маркази) шимоли-ғарбий қисмидан чекинди.
АҚШ президенти Жо Байден босиб олинган Ғарбий Соҳилда фаластинликларга қарши зўравонлик қилган экстремист яҳудий кўчманчиларга қарши санкциялар жорий этиш тўғрисидаги фармонини имзолади. Бу ҳақда Оқ уйнинг ёзма баёнотида сўз боради.
Европа Иттифоқи Украинага ўз бюджетидан 50 миллиард евро миқдорида қўшимча ёрдам пакетини келишиб олди. Ушбу ёрдам пакети Украинага 2024-2027 йилларда тақдим этилади.
АҚШ Туркия ва Ливандаги 3та компания ва 1 жисмоний шахсга нисбатан Ислом инқилоби корпуси қўриқчилари ва Ҳизбуллоҳни молиявий қўллаб‑қувватлагани учун санкция киритди. Улар Эрон хомашёси товарларини жаҳон бозорида харид қилиш, ташиш ва сотишда айбланган.
Исроил томонидан Ғазо секторида қатлиом бошланганига 118 кун бўлди. Ўтган куннинг асосий воқеалари дайжести.
Россия Африкада "Вагнер" хусусий ҳарбий компанияси ўрнига 20 минг кишилик "Африка корпуси"ни ташкил этишни режалаштирмоқда. Собиқ вагнерчилар ва янги ёлланма аскарлар орқали РФ "Вагнер"нинг Африкадаги бизнеси, жумладан, олтин ва олмос қазиб олишни ҳам ўз назоратига олмоқчи.
Ғазо шимолида ҲАМАС томонидан Исроил армиясининг юқори мартабали зобити – 36 ёши майор Ицхар Хоффман ўлдирилди. Ғазо ҳудудида йўқ қилинган исроил ҳарбийлари сони 561 нафарга етди. Ўн минглаб жароҳатланганлар бор.
Исроилнинг Ғазода амалга ошираётган қатлиоми қурбонлари сони 26,9 минг нафардан ошди, қарийб 66 минг киши жароҳатланган.
Россия Давлат Думаси армияни обрўсизлантирган шахсларнинг мол‑мулкларини мусодара қилиш, фахрий унвонлардан маҳрум этиш ва бошқаларни кўзда тутган қонунни маъқуллади.