Исроиллик тарихчи, Британиянинг Эксетер университети профессори ва Европа Фаластин тадқиқотлари маркази директори Илан Паппе сионистик лойиҳа охирига етаётганига ишора қилувчи бешта аломатни санаб ўтди.
Исроил томонидан Ғазо секторида қатлиом бошланганига 104 кун бўлди. Ўтган куннинг асосий воқеалари дайжести.
Қатар Ташқи ишлар вазирлиги Исроил ва ҲАМАС ўртасида имзоланган келишув доирасида Ғазо секторига дори-дармон ва гуманитар ёрдам етказиб бериш бошланганини эълон қилди. ҲАМАС аввалроқ исроиллик маҳбусларга дори-дармон ва гуманитар ёрдам фақатгина Ғазодаги бошқа мусулмонлар учун ҳам киритилганда рухсат берилишини маълум қилган эди.
Бугун эрталаб Покистон Эроннинг Систон ва Балужистон вилоятидаги террорчилар масканларига юқори даражада мувофиқлаштирилган ва аниқ мақсадли бир қатор ҳарбий зарбалар берди. Бу ҳақда Покистон ТИВ маълум қилди. Эрон расмийлари, ўз навбатида, Покистоннинг Эрон ҳудудига ракета ҳужуми натижасида уч аёл ва тўрт бола ҳалок бўлганини билдирди.
Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси полковниги Ҳусайн Али Жавиданфер Систон-Балужистон вилоятидаги Зоҳидан-Хаш трассасида номаълум шахслар томонидан қуролли ҳужум натижасида ҳалок бўлди.
Эрон томонидан Покистон ҳудудига ракета зарбалари берилгани ортидан Исломобод Теҳрондаги элчисини чақириб олди. Покистон разведкасидаги манба ушбу ҳужумга жавоб беришнинг барча имкониятлари кўриб чиқилаётганини маълум қилди.
Исроилнинг Ғазо сектори ва Ғарбий Соҳилдаги жиноятларини ҳужжатлаштириб борувчи махсус сайт ишга туширилди. Унда сионистлар геноцидини исботловчи фото ва видеодалиллар, Исроил ҳукуматининг манфур баёнотлари ҳамда экспертларнинг баҳолари бериб борилмоқда.
Хитой аҳолиси кетма-кет иккинчи йил камайиб, 1 млрд 409 млн нафарни ташкил этди. Йил давомида хитойликлар 2 млн кишига камайган.
Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси Покистоннинг Эрон билан чегарадош Балужистон вилоятида жойлашган “Жайш ал-Адл” (“Адолат армияси”) террорчилик гуруҳининг асосий базасига баллистик ракета ва учувчисиз самолётлар ёрдамида ҳужум уюштирди. Покистон томони бу ҳужумни мамлакат ҳаво ҳудудини асоссиз бузиш деб атади ва 2 боланинг ҳалок бўлгани, 3 бола жароҳатланганини маълум қилди.
Ҳусийлар Қизил денгизда Мальта байроғи остида Вьетнамдан Исроилга йўл олган юнон юк кемасига ҳужум уюштирилгани ҳақидаги маълумотни тасдиқлади.