Исроил лоббиси Ғазо бўйича HRW ҳисоботини тарқатган Австралиянинг ABC телеканали журналисти Антуанетта Латтуфнинг ишдан бўшатилишига эришди.
БМТ Болалар жамғармаси (ЮНИСEФ) душанба куни Афғонистон ғарбида ўтган йилнинг октябрида содир бўлган кучли зилзилаладан жабр кўрган 100 минглаб болалар қаҳратон қиш туфайли оғир аҳволда эканини маълум қилди.
Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Жанубий Кореяни мамлакат Конституциясида “биринчи рақамли душман давлат” деб белгилашга чақирди. Шунингдек, у Пхеньяндаги икки давлат бирлашиши рамзи ҳисобланган ёдгорликни бузиб ташлашни талаб қилди.
АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп Айова штатида бўлиб ўтган Республикачилар партиясининг праймериз сайловларида ишончли ғалаба қозонди. Республикачилар партиясидан яна бир номзод - Вивек Рамасвами АҚШнинг собиқ президенти Трамп фойдасига сайловда қатнашишдан бош тортди.
Эрон Ироқ ва Сурияда бир қанча нишонлар, жумладан, Эрбилдаги “Исроил жосуслик маркази”га зарба берилганини маълум қилди. АҚШнинг Эрбилдаги консулхонаси тўлиқ вайрон қилинган. Қурбонлар ва жароҳатланганлар бор.
Эквадорда "ички қуролли тўқнашув" ҳолати эълон қилинганидан буён жиноий тўдаларнинг 1534 нафар аъзоси қўлга олинди. Бундан ташқари, амалиётлар доирасида қуролли шахслар томонидан ушлаб турилган 11 нафар милиция ходими озод қилиниб, 575 дона ўқотар қурол ва 478 дона қўлбола портловчи моддалар, шунингдек, 5,6 тоннага яқин наркотик моддалар мусодара қилинган.
50 нафарга яқин жанубий африкалик адвокатлар Исроилнинг Фаластиндадаги жиноятларини қўллаб-қувватлаётгани учун АҚШ ва Британия ҳукуматларини судга беришга тайёрланмоқда. “АҚШ қилган жиноятлари учун жавоб бериши керак”, - деди ташаббус раҳбари.
Украина Қуролли кучлари бош қўмондони Валерий Залужний Россиянинг радар ва ҳаводаги қўмондонлик пункти вазифасини бажарувчи А-50 ҳамда Ил-22 ҳарбий транспорт самолётлари Азов денгизи устида муваффақиятли йўқ қилинганини билдирди.
Исроил армияси 7 октябрдан буён ишғол остидаги Ғазо секторида қарийб 30 минг нишонга зарба берилганини билдирди. Ўз навбатида, 100 кундан ортиқ вақт ичида Исроилга қарата Ғазодан 9 мингта, Ливандан эса 2 мингта ракета учирилган.
Малдив ороллари Ҳиндистондан 15 мартгача мамлакатдаги 88 нафар ҳарбий хизматчисини олиб чиқиб кетишни талаб қилди. Мамлакат президенти Муҳаммад Муиззу Малдив ороллари ҳеч бир давлатнинг орқа ҳовлиси эмаслигини таъкидлаб, “Биз мустақил ва суверен давлатмиз”, - дея қўшимча қилди.