АҚШ ва Буюк Британия жанговар самолётлар ва “Томагавк” ракеталари ёрдамида Ямандаги “ Ансоруллоҳ” (ҳусийлар) ҳаракатининг камида 60 нишонига зарба берди. Ўз навбатида, ҳусийлар душман кема ва ҳарбий иншоотларига жавоб зарбалари берганини маълум қилди. Қурбонлар ва вайронагарчиликлар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.
Исроил бош вазири Биньямин Нетаняху 7 октябрьдан сўнг Исроилга кириши тақиқланган Ғарбий Соҳилдаги фаластинликларга ишсизлик нафақасини тўлашни сўраб БААга мурожаат қилди. БАА раҳбари эса унга пулни Зеленскийдан сўрашни тавсия қилди.
Исроил Ғазодаги насронийларнинг мавжудлигига геноциднинг бир қисми сифатида барҳам бераётган экан, Ғарб етакчилари буни эътиборсиз қолдирмоқда. Фаластинлик журналист Довуд Куттобнинг бу борадаги фикр-мулоҳазаларини таржима қилдик.
БМТ Халқаро судида Исроилнинг фаластин халқига нисбатан қатлиоми бўйича ЖАР даъвосини кўриб чиқиш бошланди. Суд мажлисларида Халқаро суд раиси Жоан Донохуэ, ЖАРлик судья Дигганг Эрнест Мосенек, исроиллик судья Аарон Барак иштирок этади.
БМТ Хавфсизлик Кенгаши ҳусийларнинг Қизил денгиздаги ҳужумларини зудлик билан тўхтатишни талаб қилувчи резолюция лойиҳасини қабул қилди.
Эквадорда "Лос Чонерос" наркотеррористик гуруҳ раҳбари, Фито лақабли Адольфо Масияс Гуаякиль шаҳридаги қамоқхонадан қочганидан сўнг мамлакатда қуролли тартибсизликлар бошланиб кетди - тўда аъзолари автомобиль ва автобусларга ўт қўйди, Гуаякилда портлашлар содир бўлди. Кўплаб хавфсизлик кучлари ходимлари ўғирлаб кетилди. – Эквадорда нималар бўлмоқда?
Ливанда Ҳизбуллоҳ билан кескинлик кучайгани ортидан Исроил ССВ мамлакат шимолидаги касалхоналарга минглаб ярадорларни қабул қилишга тайёр туришни топширди.
7 октябрдан буён ишғол остидаги Ғазода Исроил ҳужумлари оқибатида 23 мингдан зиёд киши қурбон бўлди, 58 мингдан зиёд киши жароҳатланди.
Ушбу доктрина муаллифи, сионист генерал Гади Айзенкотнинг фикрича, сионист хавфсизлик кучларига қарата ўқ узган ҳар қандай аҳоли пункти йўқ қилиниши керак. Бу оммавий қотиллик ва геноцидлар душманнинг қаршилик кўрсатиш иродасини фалаж қилиши, узоқ давом этадиган урушнинг олдини олиш учун амалга оширилади.
АҚШ президентлигига номзод Дональд Тамп айовалик сайловчилар билан учрашувда агар лавозимга тайинланса, дунёда куч билан тинчлик ўрнатишга ваъда берди. Трамп номзодлар орасидан ўзигина учинчи жаҳон урушининг олдини олиши мумкинлигини ҳам таъкидлади.