Сионистлар Ғазода қатлиом бошлаганига 100 кун тўлди. 100 кундирки бутун Ислом оламининг бағри қон, чин мўминларнинг на еганида халоват бор, на ичганида. Бу оғриқлар ортиқ дин ва миллат чегараларидан ошди. Ҳозир дунёнинг жуда кўп нуқталарида Ғазодаги қатлиомни тўхтатишни талаб қилган намойишлар бўлмоқда. Сабр ва тоқатнинг охири кўриниб қолди...
Тайванда Хитойдан мустақиллик ва АҚШга яқинлашиш тарафдори Лай Циндэ президентлик сайловларида ғалаба қозонди. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 64 ёшли Лай Циндэ қарийб 42 фоиз овоз тўпламоқда. Унинг қолган уч рақиби ўз мағлубиятларини тан олди.
The Guardian нашри Исроилнинг Ғазога ҳужумларини қўллаб-қувватлаётган АҚШ Конгрессининг баъзи аъзоларига Исроил лоббилари томонидан хайрия ёрдами кўринишида пул маблағлари берилганини аниқлади.
Қизил денгизда ҳусийлар билан боғлиқ вазият туфайли Tesla ва Volvo Car Европада ишлаб чиқаришни вақтинчалик тўхтатишга қарор қилди. Глобал таъминот занжирига Панама канали сатҳининг пасайиши ҳам таъсир кўрсатмоқда.
7 октябрдан буён ишғол остидаги Ғазо секторида Исроилнинг энг камида 4 минг ҳарбий хизматчиси ногирон бўлиб қолди, улар сони 30 минг нафарга етиши мумкин, деб ёзмоқда яҳудий матбуоти. Хабар қилинишича, Исроил армияси ярадор аскарлар ҳақидаги маълумотни одамларнинг руҳий кайфияти тушиб кетишидан қўрқиб, жамоатчиликдан яширмоқда.
Голландия матбуоти 2008 йилда голландиялик 36 ёшли Эрик ван Саббен қандай қилиб АҚШ ва Исроилнинг Эрон ядро дастурига уюштирган саботажи иштирокчисига айлангани бўйича суриштирув ўтказди. Журналистик суриштирувда Эрик ван Саббеннинг махсус дастурий таъминотга машҳур Stuxnet вирусини киритиб, Эрон ядро дастурига жуда катта зарар етказгани, бироқ орадан кўп ўтмай автоаварияда ҳалок бўлганини аниқлади.
АҚШ президенти Жо Байденнинг Ямандаги ҳусийлар ҳарбий объектларини нишонга олишга рухсат бергани Демократик партия аъзоларининг танқидларига сабаб бўлди. У “Конгресс розилигисиз Яманга ҳаво ҳужумлари уюштириш” орқали АҚШ Конституциясининг 1-моддасини бузганликда айбланмоқда.
Россия президенти Владимир Путин прокуратура органлари ходимларига мамлакатда жиноятчилик ва экстемизмга қарши курашишни кучайтиришни топширди. “Жиноятчилик ва экстремизм, коррупция ва бюджет маблағларини нотўғри ишлатишга қарши курашда саъй-ҳаракатларни кучайтириш керак. Аксилроссия санкциялари шароитида инқирозга қарши чоралар доирасида иқтисодий соҳадаги қонунчиликка риоя этилишини назорат қилишга алоҳида эътибор қаратиш лозим”, — деди Путин.
Save the Children халқаро ташкилоти 2023 йил 7 октябрдан буён Ғазодаги 1,1 млн вояга етмаган болаларнинг 1 фоизи - 10 минг нафардан зиёди Исроил ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлганини маълум қилди. Ташкилот қирғинлардан омон қолган болалар ҳам таърифлаб бўлмас даҳшатларга дч келаётгани, таналари ва руҳиятларида бутун умрлик жароҳатлар олаётганини билдирди.
Исроиллик ёзувчи ва сиёсатчи Ави Липкин Макка, Мадина ва Синай тоғи босиб олинганидан сўнг Исроил чегаралари Ливандан Саудия Арабистонигача чўзилишини айтди.