Исроил армияси халқаро миқёсда қўлланилиши тақиқланган оқ фосфорли ўқ-дорилари борлигини тан олди.
Россия 2024 йил 31 майга қадар қаттиқ буғдой экспортига чеклов жорий этди.
Гарвард университетининг 500 га яқин профессор-ўқитувчилари антисемитизмда айбланиб истеъфога чиққан ректор Клодин Гэйни ёқлаб петицияга имзо чекди.
Исроил ҳужумлари оқибатида Ғазо секторида ҳалок бўлган журналистлар сони 86 нафарга етди.
АҚШ Сенати аъзоси Берни Сандерс Исроил фаластинлик тинч аҳолига қарши ҳужумлари туфайли дунё ҳамжамияти олдидаги обрўсини йўқотаётганини таъкидлади.
IISS 2023 йилда дунёда 183 та минтақавий можаролар юз бергани, қурбонлар сони 2022 йилга нисбатан 14 фоизга, зўравонлик ҳолатлари эса 28 фоизга ошганини маълум қилди.
Қарорлари ижроси мажбурий бўлмаган БМТ Бош Ассамблеяси сешанба куни Ғазодаги гуманитар инқирозни муҳокама қилиш учун йиғилади.
ЖССТ ишғол остидаги Ғарбий Соҳил ва Ғазо секторидаги тиббиёт муассасаларига Исроил томонидан 449 дан ортиқ ҳужумлар уюштирилганини маълум қилди. Аввал мавжуд бўлган 36 та касалхонадан 14 таси ишламоқда.
Ҳиндистон Олий суди Жамму ва Кашмир штатининг махсус мақомини бекор қилувчи қонуннинг ҳақиқийлигини тасдиқлади.
Исроилнинг АҚШдаги лоббиси Фаластинни қўллаб-қувватлаган талабаларга қарши чора кўришдан бош тортган Пенсильвания университети ректори Элизабет Магиллни ишдан бўшатишга эришди.