Исроил ишғол остидаги Ғазода яна тўрт нафар аскари ҳалок бўлганини маълум қилди. 7 октябрдан бери Ғазода ҳалок бўлгани расман тан олинган исроиллик ҳарбийлар сони 430 нафарга етди.
АҚШда фаолият олиб борувчи “CAMERA” Ғарб оммавий ахборот воситаларида Исроилга қарши материалларни таҳлил қилиб, уларни ўчириш ёки ўзгартишлар киритишга муваффақ бўлиб келмоқда. Хўш, бу қудратли ташкилот ортида кимлар турибди?
Украина президенти Владимир Зеленский АҚШга ташриф буюриб, Америка етакчиси Жо Байден ва Вакиллар палатаси спикери Майк Жонсон билан учрашади.
АҚШ университетлари президентлари Фаластин тарафдорлари норозилик намойишлари ўтказгани туфайли АҚШ Конгрессида танқидларга дуч келишмоқда.
Исроилнинг Ғазога уюштирган ҳужумларида ўлганлар сони охирги 24 соатда 297 киши ортиб, 17 997 нафарга етди.
Ғазо уруши бошланганидан бери 370 мингга яқин исроиллик мамлакатни тарк этди ва улар қайтиб келадими ёки йўқми, ҳозирча номаълум, деб ёзмоқда Исроил матбуоти.
Исроил кучлари ишғол остидаги Ғарбий Соҳилда жойлашган Хеврон шаҳрида 26 ёшли фаластинликнинг уйига бостириб кириб, уни отиб ўлдирди.
Исроил-Фаластин можаролари авж олиши фонида охирги 57 кун ичида АҚШда мусулмонлар ва фаластинликларга нисбатан нафрат тўлқини мисли кўрилмаган даражада кучайган.
Исроил Ғазода қатлиом қилаётган бир вақтда, дунёнинг кўплаб минтақаларида норозилик намойилари бўлиб ўтмоқда. Жумладан, Япония пойтахти Токиода юзлаб японлар "Ғазода геноцидни тўхтатинг", "Фаластинни озод қилинг" каби шиорлар билан кўчага чиқишди.
Дунёга машҳур кўплаб галереялар ижодкорларнинг Исроил-Фаластин масаласидаги позициялари туфайли кўргазма, тақдирлаш маросимлари ва рассомлар билан бўлажак келишув музокараларини бекор қилмоқда.