Ҳиндистоннинг Гужарат штатидаги поездда Қуръон тиловат қилаётган масжид имоми “покистонлик” деб айбланиб, уч киши – икки эркак ва бир аёл томонидан шафқатсизларча калтакланди. У бу вақтда ўзи раҳбарлик қилаётган мадраса учун хайрия йиғиш мақсадида Анклешвар шаҳрига кетаётган бўлган.
Barnard коллежининг бир қатор профессорлари АҚШнинг Тенг ҳуқуқли бандлик имкониятлари бўйича комиссияси (EEOC) номидан юборилган шахсий хабарномаларда “Сиз яҳудиймисиз?” мазмунидаги саволларни олганини маълум қилди. Улар бу жараённи антисемитизмга қарши кураш эмас, балки яҳудийларни танқид қилаётган овозларни бостириш ҳаракати сифатида баҳолашмоқда.
Исроил армияси Ғазода болаларни полиомиелитга қарши оммавий эмлашни тўхтатди. 600 мингдан ортиқ болага мўлжалланган эмлаш кампанияси март ойидан бери давом этаётган Исроилнинг умумий блокадаси туфайли ўтказилмаяпти.
Маълумотларга кўра, зарбалар айниқса Сааданинг Саҳлайн туманидаги Ал-Салим аҳоли пункти ҳудудини нишонга олган. Айни вақтда ҳужумлар оқибатида ҳалок бўлганлар ва жароҳат олганлар сони ҳақида маълумот берилмаган.
Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги зиддият яна-да кескинлашмоқда. Деҳли 1960 йилда Жаҳон банки воситачилигида имзоланган Ҳинд дарёси сувларидан фойдаланиш бўйича битимни номаълум муддатга тўхтатиб қўйди. Бу дарё Покистоннинг миллионлаб аҳолиси учун асосий ичимлик ва суғориш манбаи ҳисобланади.
Фаластин раҳбари ҲАМАС етакчиларига бевосита мурожаат қилиб, “Эй итларнинг болалари, асирларни қўйиб юборинг, халқимизни қутқаринг ва исроилга ҳеч қандай баҳона топишга имкон берманг”, дея ҳақорат қилди. Ҳаракат вакиллари бу баёнотга тезда жавоб қайтариб, унинг чиқишини “Фаластин халқининг қонуний раҳбарлигини сўроқ остига қўювчи” ҳаракат деб атаган.
Россиянинг рад жавобига қарамай, Дамашқ Москва билан алоқаларни узмоқчи эмас. Сурия етакчисининг айтишича, мамлакат армиясининг аксарият қуроллари Россияда ишлаб чиқарилган ва Кремль билан озиқ-овқат ҳамда энергия таъминоти борасида ҳамкорлик келишувлари мавжуд.
Украинанинг Фавқулодда вазиятлар бўйича давлат хизмати берган расмий маълумотга кўра, Россия томонидан Киевга йўналтирилган ракета ва дронлар билан амалга оширилган тунги ҳужум натижасида, 63 нафар фуқаро жароҳат олган, 42 нафари шифохонага ётқизилган, уларнинг орасида олтита бола ҳам бор.
Япониянинг Vaseda университети фахрий профессори Хирофуми Танаданинг тадқиқотига кўра, 2023 йил охирига келиб, мамлакатда 350 000 га яқин мусулмон япон фуқаролари истиқомат қилган. Унинг айтишича, бу кўрсаткич 2005 йилга нисбатан уч баравардан кўпроқни ташкил этган. Ўшанда мусулмонлар сони атиги 100 000 нафар эди.
Ҳозирча зилзила оқибатида жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ. Расмий хабарларга кўра, биринчи силкиниш маҳаллий вақт билан соат 12:13 да, иккинчи зилзила эса, соат 12:49 да қайд этилган. Истанбул билан бир қаторда атрофдаги вилоятларда ҳам сезилган зилзила 6,92 километр чуқурликда содир бўлгани аниқланди.